Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Анжуманнинг иккинчи кунида илм ва анъана уйғунлиги намоён бўлди

Марказда ўтказилаётган “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро симпозиумнинг иккинчи куни ҳам юқори илмий муҳит ва мазмундор маърузалар билан давом этди. Бу кунги сессияларда қўлёзма мероси янги илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, ҳадис қўлёзмаларининг айрим нусхалари, айниқса “Саҳиҳул Бухорий”нинг турли давр ва минтақалардаги …

Батафсил

Қўлёзмадаги ҳаёт: Илм, мерос ва анъаналар муҳокамаси бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 14 октябрь куни “Қўлёзма манбалар маданияти” III халқаро симпозиуми ва унинг доирасида “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Тадбир Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази томонидан ташкил этилаётган …

Батафсил

Яссавийлик – мустаҳкам имон қуввати ва маънавий раҳнамолик санъати

9 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Яссавий тариқати: азизон ва иқония” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мехрожиддин Амонов мавзу юзасидан маъруза қилди. …

Батафсил

Имом Бухорий асарларини рақамлаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси – халқаро минбарда

8 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Нур-Муборак Миср-Ислом маданияти университетида “Рақамли маконда ислом: ғоялар, платформалар ва имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг 35 йиллигига бағишланган анжуманда Ўзбекистон, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардан илмий ва диний соҳа вакиллари иштирок этди. Конференцияда Имом Бухорий халқаро …

Батафсил

Қўлёзмаларни ўрганиш, илмий ҳамкорлик ва тажриба алмашуви

Германиянинг Фридрих-Александр номидаги нуфузли Эрланген–Нюрнберг университети (FAU Erlangen–Nürnberg) профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация 7 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Зиёрат доирасида икки муассаса ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ислом цивилизацияси ва илм-фани меросини ўрганиш, шунингдек, қўлёзмалар билан ишлаш борасидаги илмий тажриба ва ютуқлар бўйича фикр алмашилди. Шу …

Батафсил

Ўзбекистон тажрибаси: ислом маърифати ва халқаро ҳамкорлик

Индонезиянинг нуфузли нашри – “Kalimantan Post” интернет газетасида 2025 йил октябрь ойида бош муҳаррир Эка Шанти Рофи хонимнинг “IBISRC Gelar Kolaborasi Kelas Dunia, Termasuk Indonesia” (“Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорлик дастурларини амалга оширмоқда, Индонезия ҳам қўшилди”) сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (IBISRC) фаолияти, …

Батафсил

Шарқ ва Ғарб олимларини бирлаштирган анжуман

Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман 3 октябрь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи кунида асосий эътибор Осиёдаги исломий қўлёзмалар ва Қуръон …

Батафсил

Қуръон, тил ва маданият: Самарқандда халқаро илмий мулоқот майдони

2 октябрь куни Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Тадбирнинг очилишида Марказ директори Шовосил Зиёдов, Италиянинг Неаполь университети ректори Роберто Тоттоли ва Павия университети …

Батафсил

Мюнхен университетидан илмий делегация

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиянинг нуфузли таълим даргоҳи – Людвиг Максимилиан номидаги Мюнхен университетининг тарихчи олим ва талабалари ташриф буюрди. Профессор Ҳожисолихўғли Меҳмет бошчилигидаги меҳмонлар Марказ фаолияти, хусусан, музей билан яқиндан танишиб, алломалар меросини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ушбу бой маънавий меросни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган …

Батафсил

Маърифатли келажак йўлида

26 сентябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли илмий ва маданий муассасалар вакиллари, жумладан, IRCICA, Жаҳон ислом лигаси, ICESCO, ТУРКСОЙ, Оксфорд университети, Christieʼs кимошди савдолари уйи, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда миллий архив …

Батафсил