Home / 2024 / Mart

Monthly Archives: Mart 2024

Ички туризм имкониятлари намойиш этилди

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури асосида юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган ички туризм ярмаркаси Самарқандда ҳам ташкил этилди. Ушбу ярмарка 30 март куни Регистон ансамблида бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил …

Batafsil

Қозоғистонда янги китоб ва маълумотлар тақдим этилди

Жорий йилнинг 29 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Аҳмад Яссавий номидаги қозоқ-турк халқаро университети томонидан Хожа Аҳмад Яссавий таваллудининг 930 йиллиги муносабати билан «Хожа Аҳмад Яссавий – аср мутафаккири» номли халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Яссавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, унинг ҳикмат ва тамойилларини таълим тизимга жорий этиш, маҳаллий …

Batafsil

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 565/XIII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 112б). Асар боши (в. 112б) : بدان …

Batafsil

Мамлакатимиз вакили «Жазоир меҳмони»да меҳмон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари Жазоирнинг Лагуат шаҳрида Сўфийлик таълимоти маданият фестивали доирасида «Тасаввуф наволари: инқилоб оҳанги ва куйлари» мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Семинарнинг навбатдаги кунида Марказ бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров «Тасаввуф таълимотининг ислом жамиятидаги ўрни» мавзусида маъруза қилди. Олим маърузасида тасаввуф тарихи, пирлари …

Batafsil

Имом Бухорий асари Жазоирда тақдимот қилинди

Хабар қилинганидек, ҳафта мобайнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жазоир Халқ Демократик Республикасида сафарда бўлиб турибди. Мамлакатимиз вакиллари Жазоирнинг Лагуат шаҳрида Имом Бухорийнинг Марказ томонидан илк бор ўзбек тилида нашр этилган «Ат-Тариху-с-сағир» асари тақдимотини қилишди. Тақдимотда йигирмага яқин давлат вакиллари иштирок этди. Марказ илмий ходимлари йиғилганларга давлатимиз раҳбари бошчилигида …

Batafsil

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Жазоирдаги Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот маркази раҳбари Др.Аҳмад Сағир таклифига биноан Жазоир Халқ Демократик Республикасида илмий сафарда бўлиб турибди. Марказ илмий ходимлари Жазоир маданият, фан ва таълим вазирлиги ҳамда Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот …

Batafsil

Имом Бухорийнинг ислом тарихига оид нодир асари тақдимоти

Жорий йилнинг 27 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк муҳаддис олим, ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг Марказ олимлари томонидан илк бор ўзбек тилига таржима қилинган «Ат-Тариху-с-сағир» асари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари, Ҳадис илми мактаби устоз ва талабалари, мустақил тадқиқотчилар …

Batafsil

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 565/XI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 97б). Асар боши (в. 97б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة …

Batafsil

ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАСАВВУФ ТАРИХИГА ОИД «ИРШОДНОМА»ЛАР ТАҲЛИЛИ

Тасаввуф тарихига оид силсилалар муайян категориялар асосида бир неча тармоқларда шаклланган. Тариқат муршиди ўзидан кейин иршод маснадига муносиб шогирдини йиллар давомида тайёрлаб, унинг назарий ва амалий фаолиятини доимий назоратда ушлаб турган. Бу анъана бошқа тариқатларга нисбатан нақшбандияда яққол кўзга ташланади. Муршид шогирдларига тариқат сир-асрорларини сабр-бардош билан ўргатиб, уларни муайян ҳудудга …

Batafsil