Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбариятининг Туркияга амалий сафари доирасидаги навбатли манзилли учрашув ушбу мамлакат Диёнат вақфи ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (İslam Araştırmaları Merkezi – ISAM)да бўлди. Нуфузли академик ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган ISAM кўп жилдли “Туркия Диёнат вақфи Ислом энциклопедияси”ни нашр этгани, шунингдек, исломшунослик, манбашунослик ва тарих йўналишларида бой …
БатафсилИстиқболли лойиҳалар муҳокамаси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбариятининг Туркияга амалий ташрифи доирасида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA)нинг Истанбулдаги Бош қароргоҳида ушбу муассаса Бош директорининг ўринбосари, профессор, доктор Ченгиз Томер ва профессор Аширбек Мўминов билан учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, IRCICA билан ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб келмоқда. Ташкилот вакиллари …
БатафсилҲамкорлик алоқалари янги қиёфа касб этмоқда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев 12 октябрь куни Туркия Республикасига амалий сафарини бошлади. Ташрифнинг асосий мақсади – Туркиянинг етакчи илмий-маърифий марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ислом цивилизацияси ва маданий меросини тадқиқ этишда тажриба алмашишни кенгайтириш, истиқболли қўшма тадқиқот ва илмий лойиҳаларни йўлга …
БатафсилЯна бир тадқиқотчимизнинг илмий мақоласи – АҚШнинг нуфузли журналида
Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Шукурилло Умаров ва Нодир Қобиловнинг муҳим илмий мақолалари АҚШда нашр этиладиган “International Journal Of History And Political Sciences” халқаро илмий журналида эълон қилиниб, уларга махсус муаллифлик сертификатлари тақдим этилган эди. Марказ ходимлари олиб бораётган тадқиқотлар натижасининг халқаро миқёсдаги эътирофи давом …
Батафсил«Тарихул Кабир» – Мовароуннаҳр илмий меросининг муҳим бўғини
Туркиядаги Памуккале университетининг Ислом илмлари институтида «Имом Бухорий илмий мероси: Анъанавий ва замонавий ёндашувлар» мавзусида ташкил этилган халқаро илмий симпозиум доирасида 10 октябрь куни навбатдаги илмий сессия бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев «Имом Бухорийнинг “Тарихул Кабир” асарида Мовароуннаҳр олимлари» мавзусида маъруза қилди. Маърузада …
Батафсил“Имом Бухорий илмий мероси: Анъанавий ва замонавий ёндашувлар”
9 октябрь куни Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университетида шу мавзуда нуфузли халқаро илмий симпозиум бошланди. Анжуман Туркиядаги Памуккале университети, Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM), Диёнат ишлари бошқармаси ва бошқа нуфузли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирнинг очилиш маросимида Памуккале университети ректори профессор др Маҳмуд Гунгўр, ISAM директори профессор др Муртазо Бедир ва …
БатафсилЮНЕСКО минбарида Ўзбекистоннинг алломалар мероси ва ислоҳотлари ҳақида сўзланди
ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида 7 октябр куни “Ислом цивилизацияси: Ўзбекистоннинг буюк маънавий-илмий мероси, маърифатнинг янги уфқлари ва цивилизациялар мулоқоти” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли анжуманда юртимизнинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари, қатор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация таркибида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва …
БатафсилМарказ вакиллари – Булғор ислом академияси халқаро анжуманининг минбарида
Жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Булғор шаҳридаги Булғор Ислом академиясида “Ёшлар ва глобал таҳдидлар: Диний анъанавийлик парадигмасида авлодлар мулоқоти ва ечимлар излаш” мавзусида талабаларнинг халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Академия ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда турли мамлакатлардан …
БатафсилПариж конференцияси арафасида
Париждаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида ўтадиган “Ислом цивилизацияси: Ўзбекистоннинг буюк маънавий-илмий мероси, маърифатнинг янги уфқлари ва цивилизациялар мулоқоти” мавзусидаги халқаро конференция олдидан юртимиз делегацияси кенг кўламли тайёргарлик ва ташкилий ишларни амалга оширди. Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бўлим бошлиғи Жонибек Жумаев тадбир арафасида қатор нуфузли …
БатафсилАфғонистонда халқаро конференцияда Марказимиз вакиллари ҳам иштирок этмоқда
3-7 октябрь кунлари Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида буюк ҳанафий фақиҳи ва алломаси Бурҳониддин Марғиноний хотирасига бағишланган “Имом Бурҳонуддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманда юртимизнинг диний-маърифий соҳа вакилларидан иборат делегацияси таркибида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Шукурилло Умаров ва …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




