Home / 2023 / Aprel

Monthly Archives: Aprel 2023

МАРКАЗ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур институт Марказий Осиё давлатларининг шарқшунослик соҳасидаги етакчи илмий марказларидан ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори асосида 1996 йилда ташкил этилган бу илм даргоҳининг асосий мақсад ва вазифаси шарқшунослик …

Batafsil

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради.  Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб …

Batafsil

Манбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик зарур

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистон Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга оид Ўрта аср ўзбек ва қозоқ манбалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз олимлари, Самарқанд вилояти илмий жамоатчилиги вакиллари, Қозоғистон, Россия ва Туркиядан тадқиқотчилар иштирок этди. …

Batafsil

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти Бош директори проф. др. Дукен Масимханули бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан мулоқот чоғида Марказ директори др. Шовосил Зиёдов ушбу муассасанинг таъсис этилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 146/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Batafsil

АЛИ ҚУШЧИ – ИККИНЧИ РЕНЕССАНС ЮТУҚЛАРИНИ ЕВРОПАГА УЗАТГАН МУТАФАККИР(давоми)

Мавлоно Алоуддин усмонийлар салтанатида ҳам дунёвий, ҳам диний илмларни ривожлантирувчи маърифий марказ ташкил этишга киришади. Самарқандда эгаллаган билимлари ва тажрибасига таянган ҳолда шогирдларга илм ўргата бошлайди. Унинг мадрасасида илмнинг турли соҳаларини ривожлантиришга кенг йўл очилади. У кезлари Истанбулда математика ва астрономияни Али Қушчидек мукаммал биладиган олимлар кам эди. Шу сабабли …

Batafsil

МИСРНИНГ ЯНА БИР НАШРИ МАРКАЗ ХОДИМИ ИНТЕРВЬЮСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Мисрдаги Ал-Азҳар университети нашри ҳисобланган “Савт ал-Азҳар” (“Азҳар овози”) газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов интервьюси эълон қилинди. “Ал-Азҳар университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик” деб номланган материал “Ўзбекистон яқин орада исломшунос тадқиқотчилар марказига айланади” деган контекст билан бошланган. Интервьюда Марказнинг ташкил этилиш …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Б.Сулейманов номидаги шарқшунослик институти билан ҳамкорликда «МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИНИ ЎРГАНИШГА ОИД ЎРТА АСР ЎЗБЕК ВА ҚОЗОҚ МАНБАЛАРИ» мавзусида ўтказиладиган халқаро давра суҳбатига таклиф этади. Тадбир онлайн шаклда 2023 йил 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 11.00 да …

Batafsil

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 232/III Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Batafsil