Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 43-сессиясида иштирок этди.
Маълумки, ЮНЕСКО Бош конференцияси сўнгги 40 йил мобайнида илк бор Париждан ташқарида – Ўзбекистоннинг дурдоналаридан бири бўлмиш Самарқандда ўтказилди. Мазкур нуфузли тадбирда 190 мамлакатдан 2800 дан зиёд вакил қатнашди.

Профессор Б.Тўраев “Амалдаги этика: илғор технологиялардан инсон фаровонлиги йўлида фойдаланиш” мавзусидаги махсус панель меҳмони сифатида сунъий интеллектдан фойдаланиш ахлоқ-одобига бағишланган тадқиқотлар бўйича Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти лауреатларини тақдирлаш маросимида ҳамда мазкур йўналишдаги давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбир доирасида ЮНЕСКОнинг машҳур “Courier” журнали буюк аллома Абу Райҳон Берунийга бағишланган махсус сонни тақдим қилди. Қувонарлиси, журналнинг биринчи рисоласи сифатида профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Мангу мерос” номли илмий-иқтисодий таҳлилий мақоласи ўрин олган. Махсус сон учун тақдим этилган 20 та материалдан саралаб олинган икки мақоладан бири профессорнинг илмий тадқиқоти бўлди.
Махсус соннинг ўзбекча нашри ҳам тайёрланган.
ЮНЕСКОнинг ушбу тарихий йиғилишида профессор Б.Тўраевнинг иштироки ва чоп этилган мақоласи мамлакатимиз илм-фанининг, Беруний меросини ўрганиш бўйича миллий илмий мактаб ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жаҳон миқёсидаги нуфузи янада юксалишига амалий ҳисса қўшди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






