Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хотиржамлик бахш этинглар, бездирманглар», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариб ҳолатда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай ғариб ҳолга қайтади. Ғарибларга тубо* бўлсин!», дедилар». * Тубо – шодлик; хурсандчилик; жаннат ёки жаннатдаги жарахт. Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз яхши кўрган кишиси билан биргадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу умматга улуғлик, юксаклик, нусрат ва ер юзида мустаҳкам ўрнашиш башоратини бер. Улардан ким охират амалини дунё учун қилса, охиратда унга насиба бўлмас», дедилар». Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифтор берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, аҳллари билан алоқа қилишдан узоқлашар эдилар, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
Batafsil