Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти Бош директори проф. др. Дукен Масимханули бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар билан мулоқот чоғида Марказ директори др. Шовосил Зиёдов ушбу муассасанинг таъсис этилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шарқшунослик соҳасида юртимизда тўпланган тарихий тажриба, шунингдек, Қозоғистондаги илмий муассаса ва марказлар билан ҳамкорликда бугунгача амалга оширилган қўшма лойиҳалар тўғрисида сўзлади.

Қозоғистонлик олимлар юртимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар Ўзбекистон халқининг ҳаётида, кўрк очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида, янги манзара касб этаётган муқаддас қадамжоларда яққол акс этаётганини таъкидлади. Мамлакатимизда илм-фанга юксак даражада эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлганини қайд этди.

Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари таълим ва фан соҳаларида, аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида ҳам изчил ривожланиб бораётганидан мамнуният билдириб, бу йўналишда ҳали ишга солинмаган имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Ташриф давомида илмий делегация аъзолари Марказ музейи, кутубхона ва унинг фонди билан танишди.

Айни пайтда қозоғистонлик олимлар ташрифи давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …