Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Илмий алоқалар давомийлиги таъминланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Ижтимоий фанлар университети Илоҳиёт факультети профессори Селжуқ Жўшқун ташриф буюрди. Олим Марказ музейи билан танишиб, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий мероси, аллома асарларини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот олди. Меҳмон билан мулоқотда Марказ ва у фаолият кўрсатаётган университет …

Батафсил

Марказ вакили – халқаро ўқув дастурида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Бахтиёр Иботов Ўзбекистон ва Қозоғистон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмаларни муҳофаза қилиш ва асрашга бағишланган халқаро ўқув дастурида иштирок этмоқда. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 13 ноябрга қадар давом этадиган мазкур ўқув “STЕРNA Heritage” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Лойиҳа Халқаро маданий меросни муҳофаза қилиш …

Батафсил

Қозоғистонда диний маърифат ва исломий маориф ривожи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” халқаро онлайн илмий семинарлар туркумидаги навбатдаги илмий анжуман бўлиб ўтди. Унда Қозоғистондаги Нур-Муборак Миср ислом маданияти университети Исломшунослик кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Асқар Акимханов “ХХ …

Батафсил

“Маърифат ҳафталиги” Нурота туманида якунланди

Навоий вилоятида ўтказилган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳасининг сўнгги кунида тарғибот гуруҳи аъзолари Нурота туманидаги қадимий “Чашма” зиёратгоҳида бўлди. Ташриф давомида иштирокчилар ҳудуднинг бой тарихий-маданий мероси, муқаддас қадамжонинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва у билан боғлиқ тарихий анъаналар билан яқиндан танишди. Ушбу ташриф миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, тарихий обидаларимизга эътибор ва …

Батафсил

“Маърифат ҳафталиги” Навоий шаҳрида давом этди

Навоий вилоятида бошланган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Навоий шаҳрида қизғин мулоқот ва маданий-маърифий учрашувлар билан давом этди. Дастлаб Навоий давлат университетида “Уйғоқ идрок” лойиҳаси доирасида маърифий семинар ўтказилди. Ахборот маданиятини юксалтириш, интернетдан оқилона фойдаланиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар, диний бағрикенглик ҳамда зарарли ғоявий таъсирларга қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш …

Батафсил

Навоийда “Маърифат ҳафталиги” бошланди

Юртимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни кучайтириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида кенг кўламли “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси бошланди. Тадбир Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди. …

Батафсил

Ислом илмларининг таниқли намояндаси – Марказ меҳмони

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туркиялик таниқли исломшунос олим, профессор Аҳмет Ўнсал шогирдлари билан ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев билан суҳбат давомида ислом илмлари, хусусан, ҳадисшунослик ва фиқҳни ўрганиш, алломаларнинг бой илмий меросини тадқиқ этиш, бу йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Аҳмет Ўнсал ислом ҳуқуқи, фиқҳ ва …

Батафсил

Илмий изланишлар, имкониятлар ва истиқболлар

Марказ раҳбари билан суҳбат Туркияда нашр этиладиган “Nukkad Hadis Araştırmaları Dergisi” илмий журналининг жорий йил октябрь сонида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов билан Марказ фаолияти ва халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган интервью эълон қилинди. Мустафо Алагўзўғли тайёрлаган суҳбатда Марказнинг илмий-тадқиқот йўналишлари, алломалар меросини ўрганиш, …

Батафсил

Женевада Мовароуннаҳрнинг буюк муҳаддислари илмий мероси халқаро миқёсда намоён этилди

БМТнинг Женевадаги қароргоҳида 22 октябрь куни «Ислом цивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси ва маърифат уфқлари» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси, илмий қарашларининг бугунги аҳамияти муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, 2025 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти …

Батафсил

Женевада алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимотга тайёргарлик кўрилмоқда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди. Бугун Ўзбекистон делегацияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида буюк алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош …

Батафсил