Home / АЛЛОМАЛАР / Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан

Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан

ШАЙХ ХУДОЙДОД ВАЛИЙ – ОШИҚЛАР САРДОРИ

Субҳидам ҳар кимки Ҳаққа айлар роз, Ҳақ Субҳон қутлуғ йўл айлар сарафроз. Шайх Худойдод Валий Мовароуннаҳр тасаввуф таълимотида яссавия тариқати муҳим ўрин тутади. Унинг маркази Туркистонда шаклланган бўлса, кейинчалик таълимот Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Насаф, Ҳирот каби шаҳарлар бўйлаб тарқалди. Яссавия тариқатининг тараққий этишида Самарқандда фаолият олиб борган тасаввуф …

Batafsil

СУҒДЛИК ФАҚИҲ – ИМОМ АЛИ СУҒДИЙ

Ислом фиқҳига оид китобларда Қорахонийлар даврида Самарқандда илмий фаолият олиб борган машҳур алломалардан бири Имом Али Суғдий (ваф. 461/1069) ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, у салаф имомларнинг охиргиларидан бўлгани қайд этилади. Шундай бўлса-да, Имом Али Суғдий номи кўпчиликка номаълум бўлиши табиий. Тарихий манба ва тадқиқотларда[1] у ҳақидаги маълумотлар тарқоқ ҳолда учрайди. …

Batafsil

АБУЛҲАСАН АНДОҚИЙНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ

Тарихдан маълумки, юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби тасаввуф йўналишида ҳам кўпгина алломалар етишиб чиққан. Шулардан бири Абулҳасан Андоқийдир. У машҳур фиқҳ олими Абулкарим ибн Ҳанифа Андоқийнинг набираси бўлади. Тўлиқ исми Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн Андоқий бўлиб, 460/1067-552/1159 йилларда яшаган ва ўша даврда илм ўчоқларидан бири ҳисобланган Бухорода кўпгина уламолардан таҳсил олган. …

Batafsil

“Чорчинор” эпиграфик ёдгорликлари

Мамлакатимизда миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, уларнинг хоки абадий қўним топган мақбараларни обод қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, нақшбандия тариқати вакили, маърифатпарвар ва мутафаккир аллома Валихон Ургутий хотирасига ҳурмат-эътибор кўрсатиш ва уни абадийлаштириш мақсадида Ургут шаҳридаги “Чорчинор” мавзесида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. …

Batafsil

ХОЖА ИСҲОҚИ ВАЛИЙ

Даҳбедий хожалар силсиласининг энг машҳур намояндаларидан бири Хожа Исҳоқи Валий бўлиб, ул зот Махдуми Аъзамнинг тўртинчи ўғли эди. Хожа Исҳоқ отаси Махдуми Аъзамнинг шогирдларидан бири Мавлоно Лутфилло Чустийдан тасаввуф таълимотини ўрганиб, камол топади ва хати иршод олиб, пирлик даражасига етади. Уни Шарқий Туркистон (Хитой) ҳудудида жойлашган мўғул давлати ҳукмдори Абдул …

Batafsil

МАВЛОНО МИРМУҲАММАД ИБРОҲИМ ХОЖА

Маҳаллий аҳоли орасида “халифа Иброҳим” номи билан аталувчи Мавлоно Мирмуҳаммад Иброҳим хожа Самарқандий зиёратгоҳи Самарқанд шаҳридаги Абу Дарун мозори яқинида жойлашган. У киши ўз замонида етук тасаввуф муршидларидан бири бўлган. Мавлононинг ҳаёт йўли ва тасаввуф таълимотида олиб борган фаолияти ҳозиргача мукаммал тадқиқ этилмаган. Қайд этилган ёзишмаларда у ҳақида оз бўлсада, …

Batafsil

ҒОЙИБНАЗАР МИЁНКОЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

Марказий Осиёда тасаввуф намояндлари, уларнинг бой маънавий мероси ва бевосита тариқат вакиллари номи билан юритиладиган зиёратгоҳлар тарихини ўрганиш аҳамиятлидир. Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқатида фаолият кўрсатган кўплаб тасаввуф муршидлари орасида таниқли шоир Сўфи Оллоҳёр ва унинг шогирдлари силсиласи мазкур ҳудудда муҳим ўрин тутганлиги ҳамда уларнинг тарихи борасида изланишлар олиб бориш зарурлиги …

Batafsil

МУҲАММАД АМИН ДАҲБЕДИЙ

Сўз Муҳаммад Амин Даҳбедий зиёратгоҳи Самарқанддаги машҳур Махдуми Аъзам Даҳбедий зиёратгоҳ мажмуасида жойлашганлиги унинг тарихи хали хануз илмий тадқиқотчилар томонидан деярли ўрганилмаганлиги эътиборни тортди. Муҳаммад Амин Даҳбедий ҳаёти ва фаолияти дастлаб тарихчи олим Комилхон Каттаев тадқиқотларида[1] ёритилган бўлса, кейинчалик Хайдархон Юлдашходжаев томонидан олиб борилган илмий изланишида[2] ҳам кўриш мумкин.   Муҳаммад …

Batafsil

МУҲАММАД СОДИҚ ЗИЁРАТГОҲИ

Марказий Осиёда Нақшбандия-мужаддидия билан боғлиқ кўплаб тарихий аҳамиятга молик меъморий иншоотлар ва эпиграфик маълумотлар борки, уларни синчиклаб ўрганиш ислом тарихи ва манбашунослигида муҳим ўрин тутади. XVIII-XIX асрларда Нақшбандия-мужаддидия тариқати муршидларидан Сўфи Оллоҳёр номи билан боғлиқ бўлган ҳозирги Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Вахшувор қишлоғидаги масжид, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Чўнқаймиш қишлоғидаги …

Batafsil

БАХРИН ЗИЁРАТГОҲИ ЁХУД МАЙМУРҒЛИК АЛЛОМАЛАР

Ўзбек халқида қадимдан етти авлодини билиши, нафақат исмларини, балки улар босиб ўтган ҳаёт йўлларини, атрофидаги яқин кишилари, қавми-қариндошлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши табиий ҳолат деб қаралади. Қадимий бундай ёндашув аждодларга бўлган ҳурмат ва эътибор, бугунги ўсиб келаётган ёш авлодлар тарбиясида ҳам муҳим ўрин тутади. Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда Бунжикат, …

Batafsil