Ҳар бир инсон касал бўлади. Бу баъзида кучли, баъзида енгил кечади. Ривоятларга кўра, фақат Фиръавн касал бўлмаган экан. Бу унда ғурур ва кибр ошишига олиб келган. Аслида касаллик ҳам имтиҳон, ҳам раҳмат бўлади. Баъзан енгил касаллик ўзидан кейин келадиган оғир дардни қайтаради. Бу вақтда мўмин киши имтиҳонга сабрли бўлиши ва …
BatafsilИЗН СЎРАШ – НАЗАРНИ ПОКИЗА САҚЛАШ УЧУНДИР
Инсон ҳаёти қавм-қариндош, қўни-қўшни, маҳалла-кўй билан чамбарчас боғлиқдир. Табиийки, одамлар орасида борди-келди, хабарлашиш, маслаҳат сўраб бориш каби ўзаро муносабатлар юзага келади. Инсон бирор хонадонга борганда, киришга изн сўраши исломдаги гўзал одоб-ахлоқ саналади. Аллоҳ таоло айтади: ﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا ذَلِكُمْ …
BatafsilСАЛОМНИ ЁЙИНГ, САЛОМАТ БЎЛАСИЗ!
Салом инсон зоти яратилгандан буён давом этиб келмоқда. Саломлашиш исломнинг шиори ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ўзида тинчлик, меҳрмуҳаббат, дўстлик ва яхшиликларни мужассам этган. Инсон айниқса изтиробга тушганда, қоронғу тунларда ва чўлу биёбонда ёлғиз қолганда бу фазилатнинг қадрини сезади. Салом берган киши биродарига тинчлик ва хурсандчилик бағишлайди. Ундан …
BatafsilИЖТИМОИЙ ЙИҒИН ОДОБЛАРИ
Жамиятдаги муаммоларнинг ечимини топиш ва турли фикрларни эшитиб, тўғри қарор чиқариш учун ижтимоий йиғинлар ўтказилади. Қаерда инсон ё жамоа манфаатлари учун суҳбат бўлса, у фойдали, ботил сўзлар гапирилса, ғийбат, чақимчилик ва бўҳтон қилинса, аксинча, зарарли йиғин бўлади. Қуръони каримда фойдали йиғинлар ҳақида Аллоҳ таолонинг бундай кўрсатмаси бор: ﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ …
BatafsilЯХШИ ДАМ – МЕҲНАТГА ҲАМДАМ
Кеча ва кундуз улуғ неъматлардир. Инсон кечаси ухлаб дам олади, кундузи тирикчилик қилади. Аллоҳ таоло айтади: ﴿وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا﴾ Уйқунгизни (баданингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик. ﴿وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاسًا﴾ Кечани либос қилдик. ﴿وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشًا﴾ Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик[1]. Бошқа ояти каримада эса бундай дейди: ﴿وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ …
BatafsilИНСОН БЕҲУДА НАРСАЛАРНИ ТАРК ЭТИШИ ДИНИНИНГ ГЎЗАЛЛИГИДАНДИР
Бир ҳадис шарҳи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Инсон ўзига тўғри келмайдиган, ярашмайдиган, фойда бермайдиган нарсаларни тарк этиши унинг дини гўзаллигининг аломати эканлиги ҳақидаги ҳадислар шулар жумласидандир. Уламолар шундай ҳадиси шарифлардан бирини қандай шарҳлагани ва унда баён этилган одоб-ахлоққа оид масалаларни кўриб чиқсак. Абу …
BatafsilБИЗ СУВНИ ҚАНДАЙ ИЧАМИЗ?
Исломда овқатланишда бўлгани каби сув ичишда ҳам бир қанча одоблар жорий қилинган. Бунда, албатта, фақат фойдани кўзлаш ва зарарни қайтариш мақсад қилинган. Бу одоблар ҳозирги гигиена қоидаларига мос келиб, уларга риоя этилса, инсон сув ичиб роҳатланади ва саломатлигини мустаҳкамлайди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло жаннат таомларидан егувчи ва ичувчи саодатманд бандаларни …
BatafsilОВҚАТЛАНИШ ОДОБИ
Ислом дини инсон ҳаётидаги ҳар бир ишга аҳамият қаратган. Шулардан бири овқатланиш одобидир. Бунинг энг олийси неъматга шукр қилиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло бу дунёда инсонни турли хил ҳалол таом ва ичимликлар билан ризқлантирган. Бу ризқларнинг доимий ва зиёда бўлиши учун Раззоққа (ризқ берувчига) шукр қилиш бандалик бурчи ҳисобланади. Аллоҳ таоло …
BatafsilМЕҲМОННИ ЭЪЗОЗЛАШ ҲАМ ФАЗИЛАТ
Ўзбек халқининг азалий ахлоқий қадриятларидан бири меҳмоннавозликдир. Ислом дини келиб, бу фазилатли ишга кўрк қўшди. Келган инсон Аллоҳ таолонинг меҳмони ҳисобланиб, ташрифи учун савоб ва муайян даражага эришади. У иззат-икром, яхшилик ва тақдирланишга лойиқдир. Чунки меҳмон мезбоннинг хонадонига барака олиб киради, унинг гуноҳини кетказади ва зиёфат савобига эриштиради. Меҳмонни эъзозлаш, …
BatafsilҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳи Имом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани дўстига ҳам раво кўриш ҳақидаги ривоятлар шулар жумласидандир. Уламолар шундай ҳадиси шарифлардан бирини қандай шарҳлагани ва унда баён этилган ҳақиқий мўминга тегишли масалаларни кўриб чиқсак. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят …
Batafsil