Home / 2024 / Aprel

Monthly Archives: Aprel 2024

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ КЕНГ ТАРҚАЛИШИГА АСОС БЎЛГАН НУСХАЛАР

Бутун ислом оламида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари етиб бормаган макон йўқ. Имом Бухорийнинг ҳадис илмидаги буюк мақоми нафақат ислом уммати, балки бошқа дин вакиллари томонидан ҳам эътироф этилган. Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий” асарини тўқсон мингдан зиёд ровийлар, муҳаддислар эшитиб, ривоят қилган. “Саҳиҳул Бухорий” асарининг ривоят қилиниши, сақланиши ва ўзгаришсиз …

Batafsil

ШАМСУЛ АИММА ҲАЛВОНИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ АСАРЛАР

Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Ҳанафий Бухорий ал-Ҳалвоний (ваф. 448/1056-1057) ижтимоий-сиёсий фаолияти учун ҳанафийлар етакчиси («Раис ал-ҳанафийа») – «Шамс ал-Aимма» («Имомлар қуёши») [4:318] фахрий унвонига эга бўлган. Айтишларича, ушбу фақиҳ кўплаб табақот ва тарожим китобларида «Ҳалвоий» номи билан ҳам зикр қилинган, бошқаларида эса Шамсул Аимма Ҳалвоний деб номланган. …

Batafsil

Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Бугун, 26 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Юта штати Сенати делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи ташриф буюрди. Олимлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан таништирди. Делегация аъзоларида муҳаддислар …

Batafsil

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилоят минтақавий филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар қатнашган тадбирда Марказ бўлим бошлиғи Шукрулло Умаров аҳолини, хусусан, ёшларни бой …

Batafsil

ЁШЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДИНШУНОСЛИККА ОИД ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Жаҳонда содир бўлаётган глобаллашув жараёнлари­да дин омилининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Дунёга хавф солаётган экстремистик ва халқаро террористик фаолиятнинг аксар ҳолатларда дин ниқоби остида ҳаракатланаётгани масалага жиддий ёндашувни талаб қилади. Шу боис ҳам бугун дин ва унинг инсонпарварлик, эзгулик, тинчлик ғояларини дунёга етказиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир мамлакатда …

Batafsil

Тарғибот тадбирлари – Каттақўрғонда

Самарқанд вилояти бўйлаб “Жаҳолатга қарши– маърифат” шиори остида маҳаллаларда ўтказилаётган навбатдаги тарғибот тадбирлари Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги “Мойбулоқ” МФЙда ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев маҳалла фаоллари билан аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳалол ва фаол меҳнат …

Batafsil

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ

Мустақилликнинг илк йилларида ислом динига қўйилган бир асрлик чеклов [4:252] барҳам топиб, эътиқод эркинлиги учун имконият кенгайди[32:176-177]. Ислом арконлари жамиятимиз кундалик ҳаётида татбиқ этила бошланди ва илмий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди. Ислом дини замирида вужудга келган тасаввуф таълимоти, асрлар давомида шаклланди ва тараққиёт босқичларидан ўтди [20:3]. Тасаввуф таълимотига …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА ХАЙРИЯ ВА ҲОМИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРИ: “ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ФАОЛИЯТИ МИСОЛИДА

Маълумки, хайрия ва ҳомийлик қадриятлари Ўзбекистон тарихининг турли даврларида турли кўринишларда акс этиб, ҳар хил ёндашувлар асосида шаклланиб келган. Ҳомийлик ва саховат кишилараро муносабатда бирданига пайдо бўлиб қолмаган. Улар инсон пайдо бўлганидан буён аста-секин, диалектик тарзда ривожланиб, муҳим инсоний қадрият даражасига кўтарилиб борган. Ҳомийлик ва сахийлик ўзбек менталитетининг таркибий қисми …

Batafsil

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг кўламли тарғибот тадбирлари бошланди. Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбир дастлаб Самарқанд шаҳридаги “Жўйичуқур” маҳалласи аҳли иштирокида ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов томонидан мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган …

Batafsil

Маҳалла раислари ўқуви

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Самарқандда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган ўқув курси доирасида тингловчилар учун “Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда маҳалла раисларининг ўрни” мавзусида машғулот ўтказди. Вилоятдаги маҳаллаларнинг …

Batafsil