Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан ва цивилизация бўйича илғор тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Моҳд Ҳилми бин Рамли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музейнинг экспозициялари, қўлёзмалар фонди, илмий ишланмалар ва мавжуд шароитлар билан таништирди. Делегация аъзоларига Марказнинг алломалар илмий меросини ўрганиш, қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва рақамлаштириш, илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан маълумот берилди. Томонлар илмий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. Икки муассаса ўртасида келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган академик алоқалар, тадқиқот йўналишлари ва ташкилий масалалар бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

МТУ вакиллари Марказ фаолияти, музей ва илмий инфратузилмасини юқори баҳолаб, бундай муассасаларнинг мамлакатда илмий салоҳиятни янада ривожлантиришдаги аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

ҚОНУН УСТУН БЎЛСА,ЭЛ ОСОЙИШТА ЯШАЙДИ

Халқ орасида “Пойдевор мустаҳкам бўлса, уй тик туради, томи ҳам бутун бўлади” деган ҳақли гап …