Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маърифатли келажак йўлида

Маърифатли келажак йўлида

26 сентябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли илмий ва маданий муассасалар вакиллари, жумладан, IRCICA, Жаҳон ислом лигаси, ICESCO, ТУРКСОЙ, Оксфорд университети, Christieʼs кимошди савдолари уйи, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда миллий архив ва кутубхоналардан 200 дан зиёд мутахассис қатнашмоқда.

Тадбирнинг илк кунида Ислом цивилизацияси марказининг бугунги ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ёритиш бўйича 10 та шўъба иш олиб боряпти. “Исломнинг ёйилиши” шўъбасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов модератор сифатида иштирок этди. Унда ислом цивилизациясининг тараққиёт йўли, маданий меросни асраб-авайлаш ва унинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди.

Форум доирасида Марказ музейи экспозицияларини бойитиш, қўлёзма ва артефактларни рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва замонавий мультимедиа технологияларидан ҳартомонлама унумли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши ва Форум якуний декларациясининг қабул қилиниши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи”

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида шу мавзуда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат …