Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиянинг нуфузли таълим даргоҳи – Людвиг Максимилиан номидаги Мюнхен университетининг тарихчи олим ва талабалари ташриф буюрди.
Профессор Ҳожисолихўғли Меҳмет бошчилигидаги меҳмонлар Марказ фаолияти, хусусан, музей билан яқиндан танишиб, алломалар меросини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ушбу бой маънавий меросни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.
Самимий мулоқот жараёнида икки томонлама илмий ёндашувлар таҳлил қилинди, тажриба алмашилди ва истиқболдаги ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама этилди. Томонлар ўзаро танишиб, тарихий меросни ўрганиш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга доир қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятлари ҳақида фикр алмашди.
Бу ташриф Имом Бухорий меросига ҳеч сўнмаган халқаро қизиқиш бугун янада ортиб бораётганининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг илмий салоҳияти ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига етказишдаги саъй-ҳаракатлар халқаро илмий-академик доиралар томонидан юқори баҳоланаётганини кўрсатди.