Home / МАҚОЛА (page 2)

МАҚОЛА

ҲАР ҚАНДАЙ БИДЪАТ ҲАМ ЗАЛОЛАТ БЎЛАВЕРМАЙДИ

Маълумки, “бидъат” сўзи “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш”, “диний ақидаларга киритилган ўринсиз тузатиш” маъноларини ифодалайди. Шариат истилоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлмаган ишни жорий қилиш ва амалга оширишдир. Динга янгилик киритиш “Аллоҳ ва Унинг Расули билмаган нарсани мен топдим”, деб даъво қилишга ўхшайди. Ваҳоланки, ислом Аллоҳ таоло тарафидан …

Батафсил

ИМОН ВА ИСЛОМ БИТТАДИР («Ал-Эътимод фил эътиқод» асари асосида)

Имон ва ислом биттадир. Лекин зоҳирийлар бунга хилоф қилган. Улар Аллоҳ таолонинг  ﴿قَالَتِ الْأَعْرَابُ آَمَنَّا قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِنْ قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ﴾ “Аъробийлар: «Биз иймон келтирдик», деди. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Сизлар иймон келтирмадингиз. Лекин “ислом келтирдик (бўйсундик)”, денглар. Иймон сизларнинг қалбингизга кирмаган”[1], оятини далил қилиб келтиради. …

Батафсил

ИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ

Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини ўзида мужассам этган, ҳар замонга мос эзгуликка асосланган бағрикенг, мўътадил диндир.У фақат аҳкомлардан иборат эмас, балки инсон маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи, уни камолга етказувчи, ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо киши диний илмсизлик сабабли кўплаб муаммоларга дуч келиши табиий ҳол. Мана шу муаммолардан …

Батафсил

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА СОФ ИСЛОМ

Дин – арабча сўз бўлиб, “эътиқодга эҳтиёжли ҳар бир инсоннинг талабини қондиришни ўзида мужассам этувчи” деган маънони англатади. Ислом динининг ақидавий асоси Аллоҳ таолога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, охиратга, барча яхшилик ва ёмонлик Яратганнинг иродаси билан бўлишига ишонмоқдир. Мутлақ олганда, дин эзгулик манбаи ҳисобланади. Аммо соф исломий эътиқод нотўғри талқин …

Батафсил

ИМОНДА ИСТИСНО ҚИЛИШ (“Ал-Эътимод фил эътиқод” асари асосида)

Ким имоннинг олти рукнини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлса, у ҳақиқий мўминдир. Аллоҳ таоло: ﴿أأُولَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا﴾   “Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир”[1], деган. Ҳеч бир мўмин “Иншааллоҳ, мен мўминман” дейиши жоиз эмас. Бу худди “Иншааллоҳ (Худо хоҳласа) мен тирикман ёки иншааллоҳ мен ёш йигитман”, дейиш жоиз бўлмаганига …

Батафсил

МАЗҲАБДА БЎЛИШ ВОЖИБ

Ислом оламида кўп асрлардан буён фаолият юритиб келаётган ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий ва моликий мазҳабларининг ҳақ эканига мусулмон олимлари ижмо қилган. Улар мазкур мазҳабларнинг фатволари Қуръон ва суннатга таянишини бир овоздан тасдиқлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга икки нарсани қолдиряпман. Уларни маҳкам тутсангиз, ҳаргиз адашмайсиз. Бири Аллоҳнинг китоби, иккинчиси менинг суннатимдир», …

Батафсил

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир чақириққа эргашиб кетавермай мулоҳаза билан иш кўришни муҳим омиллардан деб билади.  عَنْ حُذَيْفَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ «‏ لاَ تَكُونُوا إِمَّعَةً تَقُولُونَ إِنْ أَحْسَنَ النَّاسُ أَحْسَنَّا وَإِنْ ظَلَمُوا ظَلَمْنَا وَلَكِنْ وَطِّنُوا …

Батафсил

ИХТИЛОФ ФОЙДАЛИ НАРСАМИ?

Ихтилоф луғатда “ҳар хиллик” деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда эса мужтаҳидларнинг бирор фиқҳий масалада ҳар хил қарашлари тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни назарда тутиб: “Олимларнинг ихтилофи умматим учун раҳматдир”, деганлар.  Ислом оламида мазҳаб (барча фиқҳий масалаларнинг ечими жамлаган дастур)лар тўрттадан ошмайди. Улар ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидир. Мана …

Батафсил

ҲАДИСЛАРНИ ТЎҒРИ АНГЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ҳар бир мусулмон учун Қуръони карим оятлари каби муҳим аҳамиятга эга. Аммо ҳадисларни тўғри таржима қилиш, маъносини таҳлил қилиб, моҳиятини тўғри тушунишга ҳамманинг ҳам илмий салоҳияти етарли эмас. Шу сабабли ота-боболаримиз шаръий масалаларга доир ечимларни оят ва ҳадислардан мустақил равишда ўзлари олишга интилмаган. Аксинча, …

Батафсил

ИСЛОМ ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМНИ ҚОРАЛАЙДИ

Айни вақтда бутун оламнинг тинчини бузаётган энг асосий иллатлар бошида экология ҳам, вируслар ҳам, иқтисодий бўҳронлар ҳам эмас, балки терроризм ва экстремизм туради. Шу сабабли кўплаб бегуноҳ инсонлар қони тўкилиб, одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда, юртлар вайронага айланиб, минглаб инсонлар бошпанасидан маҳрум бўлмоқда. Инсониятнинг бахтли келажаги, Ер юзини обод этиш …

Батафсил