Ҳар куни йўл-йўлакай кимлар учрамайди, дейсиз. Айримлар олдидан қора мушук – янги бўлганини эслайди-да, хафсаласи пир бўлади. Шу паллада қаршисидан «жиддий идорада ишлайдиган» мақомидаги одам чиқиб қолса фурсатни бой бермайди. Мушук воқеасидан ташқари бошқа гапларни ҳам сўраб олгиси келади-да, саволга кўмиб ташлайди. Мана, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтяпти. Бундай …
БатафсилМаънавиятнинг қудрати — илм ва тафаккурда
Бeрдақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Жаҳолатга қарши — маърифат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш, турли зарарли ғоялар ва ахборот таҳдидларига нисбатан мафкуравий иммунитетни янада мустаҳкамлашга қаратилди. Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ж.Жумаев ва А.Мамадалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг …
БатафсилМарказ фаолияти – халқаро медиа назарида
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун халқаро пресс-тур ташкил этилди. Унда Тожикистон, Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Хитой, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан келган журналистлар, шунингдек, “Euronews” ва “BBC” ахборот агентликлари вакиллари қатнашди. Тадбир давомида меҳмонлар Марказ музей экспозицияси билан …
БатафсилМуҳим мавзуларда рисолалар босмадан чиқди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жамиятимиз учун долзарб бўлган қатор мавзуларни қамраб олган янги рисола ва буклетлар нашр этилди. Ислом динининг асл моҳиятини очиб берадиган, миллий қадриятларимиз нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этадиган ушбу нашрлар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида чоп этилган рисолаларнинг ҳар бирида муҳим …
БатафсилҲамкорлик тенденцияси кучаймоқда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Индонезиядаги Қуръон илмлари институти (Institut Ilmu Al-Qur’an (IIQ Jakarta) билан ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолади. Келишув қуръоншунослик, тафсир, қироат ва манбашунослик йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар, тажриба алмашуви ва ўзаро манбалар айланмасини йўлга қўйишни назарда тутади. IIQ Jakarta каби соҳавий илмий масканлар билан амалиётга йўналтирилган ҳамкорлик …
БатафсилИлм – умумий мулкимиз
Индонезиянинг Калимантан минтақасидаги уламолар ташаббуси билан XVIII асрда яшаб ўтган машҳур муҳаддис ва фақиҳ Муҳаммад Аршад Банжарий қаламига мансуб “Сабилул муҳтадийн” (“Ҳидоятга етганлар йўли”) асарининг факсимиле нусхаси Ўзбекистонга тақдим этилди. Ушбу қимматли асарнинг дубликатлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхоналарига топширилди. Бу ҳақда Индонезиянинг …
БатафсилИмом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида
“Имом Бухорий ва мусулмон оламидаги илм-фан (2025)” халқаро анжумани ўз ишини иккинчи кун ҳам қизғин илмий муҳокамалар билан давом эттирди. Бу сафар “Ҳадис, тафсир ва ахлоқий мулоҳазалар”, “Замонавий тадқиқотлар, рақамли гуманитар илмлар ва институционал таълим” мавзуларида илмий сессиялар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон ва Индонезия олимлари ва тадқиқотчилар иштирокида ҳадис ва тафсир …
БатафсилИмом Бухорий ва мусулмон оламининг илмий мероси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари институти (IIQ) ҳамкорлигида “ИМОМ БУХОРИЙ ВА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ИЛМ-ФАН (2025)” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Форум жорий йил июль ойида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ўртасида Жакартада имзоланган Англашув меморандумида кўзда …
БатафсилМулоқот ва ҳамкорлик – маънавий тараққиёт сари муштарак одим
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Малайзиянинг Исломшунослик бўйича илғор тадқиқотлар халқаро институти (International Institute of Advanced Islamic Studies – ISTAC) ва Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) муассасаларида фаолият юритиб келаётган, ислом молияси бўйича малакали мутахассис др. Шейла Айнун Юсуф хоним иштирокида илмий суҳбат ташкил этилди. …
БатафсилЎзбекистон ва Индонезия ҳамкорлиги янги босқичда
26 октябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида «Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги туризм ва илмий-маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки халқ маданиятининг серқирра ва …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






