Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳамкорлик тенденцияси кучаймоқда

Ҳамкорлик тенденцияси кучаймоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Индонезиядаги  Қуръон илмлари институти (Institut Ilmu Al-Qur’an (IIQ Jakarta) билан ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолади. Келишув қуръоншунослик, тафсир, қироат ва манбашунослик йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар, тажриба алмашуви ва ўзаро манбалар айланмасини йўлга қўйишни назарда тутади.

IIQ Jakarta каби соҳавий илмий масканлар билан амалиётга йўналтирилган ҳамкорлик ислом манбаларини ҳужжатли таҳқиқ этиш, фикрий мулоқотни мустаҳкамлаш ва ёш тадқиқотчилар илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур меморандум билан Марказнинг халқаро ҳамкорлари сони расман элликка етди. Битимлар сонининг ортиб бораётгани шунчаки статистик кўрсаткич эмас, балки умумисломий илмий мулоқот ва маърифий ҳамжиҳатлик бугун илмий ҳаётда барқарор тенденцияга айланиб бораётганидан далолатдир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Бирлик бор жойда барака бўлади

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори ҳамда “Биз бир оила …