Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 15)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

МАЪНАВИЙ ИММУНИТЕТ МАЪРИФАТЛИ БЎЛИШНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ

Тарғибот гуруҳи аъзолари 5 октябрь куни Ургут туманидаги маънавий-маърифий тадбирларини давом эттирди. Маҳаллаларда “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган учрашувларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга ҳаётий эҳтиёж ва азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатларига аллома аждодларимиз илмий мероси нуқтаи назаридан алоҳида эътибор қаратилди. “Сўфиён” МФЙдаги учрашувда …

Batafsil

Туркиянинг яна бир етук олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиядаги Отатурк университети ректори Омер Чўмакли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Эрзурум шаҳрида жойлашган бу дорулфунун ўтган асрнинг 50-йилларида ташкил топган бўлиб, Туркиянинг нуфузли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади ва халқаро рейтинг бўйича энг яхши университетларнинг дастлабки 5 фоизи таркибига, мамлакатда эса етакчи олий таълим муассасалари 20лигига …

Batafsil

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВЛАР УРГУТ ТУМАНИГА КЎЧДИ

“Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида алоҳида олинган маҳаллаларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари 4 октябрь куни Ургут туманида давом этди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи маҳалла фаоллари билан бирга ижтимоий ҳимояга …

Batafsil

Марказда – китоб тақдимоти

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида америкалик тадқиқотчи Муҳаммад Аюб қаламига мансуб “Марказий Осиёда ўтмишдан ва бугунгача саёҳат: Имом Бухорий” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлар иштирокида ўтган тадбирда муаллиф китобни ёзишдан кўзланган мақсад ва унда ёритилган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот берди. Муҳаммад Аюб АҚШдаги Атлантик сити шаҳрида истиқомат …

Batafsil

ТАРҒИБОТНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ СТАРТ ОЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида маънавий-маърифий тадбирларнинг янги босқичини бошлади. Тарғибот учун ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш бўйича алоҳида маҳаллалар танлаб олиниб, “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида ўтказиладиган тадбирларнинг Йўл харитаси тасдиқланди. Дастлабки тадбирлар Самарқанд давлат университети олимлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг …

Batafsil

НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТ МУҲИМ МАСАЛАГА ҚАРАТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш марказида ўқув машғулотларини давом эттирмоқда. Самарқанд шаҳрининг ўттиздан ортиқ маҳалласи раислари қатнашган машғулотнинг навбатдагиси диний-экстремистик ғоялар таъсиридан сақланиш чораларига бағишланди. Ўқувда, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида жаҳон миқёсида динлараро …

Batafsil

БУХОРО ИЛМИ РИВОЖИДА МУҲАММАД ПОРСО КУТУБХОНАСИНИНГ ХИЗМАТИ КАТТА

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мир Араб мадрасаси ҳамкорлигида “Бухоронинг ислом илмлари ривожидаги ўрни” мавзуида халқаро онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда юртимиз илмий муассасалари педагог ходимлари, Мисрдаги “Ал-Азҳар” университети профессор-ўқитувчилари, манбашунос, тилшунос олимлар иштирок этди. Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов “Бухорода ислом …

Batafsil

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Айни кунларда Самарқандда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курси давом этмоқда. Унинг доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукрилло Умаров иштирокчилар билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича амалга …

Batafsil

ГЛОБАЛЛАШУВ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Туркия, Буюк Британия, Покистон, Малайзия илмий муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари билан бирга, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, “Мусулмон жамоасида конфессиялараро мулоқот ва жаҳолатга …

Batafsil

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР БОЙ ТАРИХИМИЗ ВА УМРБОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистондаги Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти ҳузуридаги Диншунослик маркази директори Алмасбек Шағирбай ва илмий ходими Нурмуҳаммед Мейманхўжа ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид экспонат ҳамда қўлёзма манбалар нусхалари билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Batafsil