Home / МАҚОЛАЛАР (page 2)

МАҚОЛАЛАР

ҚУНУТ ДУОСИНИНГ ҲУКМИ

Замонамизда ер юзида фасод тарқатувчи, ҳамма жойга фитна сочиб юрадиган, мўминлар орасида ихтилоф чиқариб иттифоқларга раҳна соладиган, одамларнинг ибодатларига, эътиқодларига, амалларига асоссиз сўзлар билан таъна қиладиган талфиқчи бемазҳаб кимсалар ижтимоий тармоқда фитналарини гоҳ у шаклда, гоҳ бу шаклда кўрсатиб турибди. Уларнинг навбатдаги янги фитнаси витр намозидаги Қунут дуоси борасида бўлди. …

Батафсил

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНДАГИ ТАЛФИҚЧИНИНГ ҲУҚУҚ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МАСАЛАСИ (2-қисм)

 “Рафъул ядайн” қилиш ёки қилмаслик масаласида тўхталадиган бўлсак, бу амал завоид амаллар тоифасига кириб, ҳукми ихтилофлидир. Бу ихтилофни фитнага айлантириш ёки унинг орқасидан мусулмонларнинг орасига тафриқа солиш соғлом фикрли олим кишига хос бўлмаган ишдир. Бир мусулмон иккинчисининг амалини фиқҳий ихтилоф масаласида маломат қилиш тўғри эмас. Ихтилофга сабаб бўлган фиқҳий масаладаги …

Батафсил

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНДАГИ ТАЛФИҚЧИНИНГ ҲУҚУҚ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МАСАЛАСИ (1-қисм)

Ижтимоий тармоқларда сохта диний арбоб Содиқ Самарқандий диний эркинлик ва виждон эркинлиги каби ҳуқуқий ва исломий тушунчаларни ўз мақсад ва манфаатларига буриб, нотўғри талқин қилаётганини гувоҳи бўлдик. “Виждон эркинлиги” масаласини мусулмонларнинг ички фиқҳий ихтилофларига боғлаб, жамиятда нотўғри тасаввур уйғотишга ҳаракат қилмоқда. Унинг маърузаларида виждон эркинлигининг ҳақиқий моҳияти бузиб кўрсатилган ва …

Батафсил

XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИГА ОИД САМАРҚАНД ТАРИХИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАРИХШУНОСЛИГИДА ЁРИТИЛИШИ

Самарқанд тарихи хорижий мамлакатлар тарихшунослигида ҳам ўрганилган. Ғарб ва Шарқ тарихчи олимлари ва саёҳатчилари Самарқанднинг XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётига оид маълумотларни келтирган. Самарқанднинг Россия империяси босқини даври тарихи Ғарбий Европа тарихшунослигида ҳам таснифланган. Шу сабабдан, ҳозирги кунда ушбу масалани чуқур тадқиқ этиш …

Батафсил

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛУВЧИ КИШИГА ҚЎЙИЛГАН ШАРТЛАР

Ҳанафий мазҳаби олимлари ровийнинг хабарини қабул қилиш учун унда тўртта: оқиллик, зеҳни яхши бўлиши, мусулмонлиги ва адолатлилик сифатлари топилишини шарт қилиб қўйган. Бу тўрт сифат муҳаддислар айтган икки шарт: адолат ва зеҳни яхши бўлишига бориб тақалади. Муҳаддисларга кўра, зеҳни зўр бўлишни худди мусулмон бўлмаган кишидан дин борасида адолатни талаб қилиб …

Батафсил

МАШҲУР ҚИРОАТ ИМОМЛАРИНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МEРОСИ

Заҳабийнинг «Сияр Аъломи ан-Нубала» ва Хойруддин Заркалийнинг «Қомус тарожими ли ашҳари ар-рижал» асарлари исломий илм-фан тарихида муҳим ўрин тутган шахсларнинг таржимаи ҳоли ва илмий мероси ҳақида батафсил маълумот беради. Заҳабий ўз асарида Қуръони карим қироатларига асос солган имомлар ҳаёти, илмий фаолияти ва уларнинг шогирдлари ҳақида маълумотларни келтиради. Хойруддин Заркалий эса, …

Батафсил

БУЮК АЙРИЛИҚ

Расулуллоҳ видо ҳажин адо этар чоғида Бутун уммат якдил бўлиб Арафотда эдилар. Шунда Аллоҳ Ҳабибига яна  ваҳий юборди, Набийюллоҳ бош  кўтариб, халойиққа дедилар:   Раббим айтди: «Динингизни бугун қилдим мукаммал, Неъматимни сизлар учун этдим тугал, батамом. Ва сизларга дин ўлароқ Исломга рози бўлдим», Бу оятни эшитаркан, уммат бўлди шод-хуррам.   …

Батафсил

МАВЛОНО ЖОМИЙ ТАСАВВУФИЙ-ИРФОНИЙ ҚАРАШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Фалсафий-ирфоний қарашларнинг муҳим аспекти бўлиб хизмат қилувчи, тасаввуф-сўфийликнинг ўзига хослигига, маълум маънода, шахснинг юксак ахлоқ эгаси бўлишига ва комилликка хос сифатлар билан безанишига ундовчи «дастур» сифатида қаралади. «Сўфизм Ўрта асрлар жамоасида махсус ижтимоий-мафкуравий ва онтологик хусусиятга эга ўзигагина хос назарий тизим бўлгани учун, кейинги ўн йилликларда шарқшунос, исломшунос, файласуф, адабиётшунос …

Батафсил

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ДИНИЙ ҚАРАШЛАРИДА ИСЛОҲ МАСАЛАСИ

Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, тараққийпарвар уламо  Маҳмудхўжа Беҳбудий 44 йил умр кўрган бўлса-да, шу қисқа умри давомида ижтимоий-сиёсий, диний фаолияти билан Туркистон тарихида муҳим из қолдирди. Унинг 200 дан ортиқ  мақолалари, дарслик ва асарлари ҳозирги кунга қадар ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. Шу кунга қадар Беҳбудийнинг кўпроқ ижтимоий-маърифий, сиёсий фаолияти ва …

Батафсил

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ БЎЙИЧА ТУРКИЯДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ислом тарихида катта из қолдирган аждодларимизнинг илмий меросини ўрганиш янги босқичга кирди. Жумладан, ҳадис илми соҳасидаги буюк олим Абу Исо Термизий ҳақидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга сазовор. Давлатимиз раҳбарининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида[1] бу йўналишда тадқиқотчилар олдидаги янги …

Батафсил