Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 3)

ЯНГИЛИКЛАР

Маърифатли келажак йўлида

26 сентябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли илмий ва маданий муассасалар вакиллари, жумладан, IRCICA, Жаҳон ислом лигаси, ICESCO, ТУРКСОЙ, Оксфорд университети, Christieʼs кимошди савдолари уйи, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда миллий архив …

Батафсил

Икки илмий амалиёт сарҳисоби

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари бўлган Марказ амалиётчилари – Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукрон ибн Абдураҳмон ва Индонезиядаги Раден Интан ислом университети ўқитувчиси Даманҳури Армади илмий изланишлари якунига доир тақдимот ўтказди. Дастлаб малайзиялик меҳмон икки ойлик амалиёти давомида амалга оширган ишлари ва эришган натижалари ҳақида атрофлича маълумот …

Батафсил

Жамият барқарорлигида ҳар биримизнинг ўрнимиз муҳим

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Миссионерлик ва прозелитизмнинг ижтимоий барқарорликка салбий таъсири” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ж. Жумаев, Т. Эвадуллаев ва У. Муҳаммадиев ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, …

Батафсил

Махдуми Аъзам мажмуасида илмий тикланиш жараёнлари

Айни пайтда Самарқанд шаҳри яқинидаги Махдуми Аъзам Даҳбедий мажмуаси ҳудудида кенг қамровли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур изланишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси асосида буюк алломанинг бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш ва унинг замонавий маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрнини аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Тадқиқот жараёнларини мувофиқлаштириш …

Батафсил

Ғаразли талқинларга қарши маърифий ёндашув

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Чет эллик миссионерлар ва волонтёрларнинг диний тушунчаларни ғаразли мақсадда талқин этиш фаолияти” мавзусида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари мавзу юзасидан илмий асосланган маълумотлар тақдим этиб, хорижий миссионерлар ва айрим волонтёрларнинг диний қадриятларни нотўғри ва ғаразли талқин этиш …

Батафсил

Илмий изланишлар йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган илмий изланишларда фаол қатнашмоқда. Чокардиза қабристони ҳудудида ўтказилаётган тадқиқотлар давомида кўплаб қабрлар аниқланиб, янги топилмалар турли даврлардаги урф-одатлар, меъморлик анъаналари ва маънавий муҳитга оид янги маълумотларни бермоқда. Замонавий илмий усуллар орқали қабрларнинг кўҳналиги аниқланмоқда, …

Батафсил

Онгли жамиятда ёт ғояларга ўрин йўқ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда Марказ илмий ходимлари томонидан бугунги глобаллашув жараёнида инсоният тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган терроризм ва …

Батафсил

Ислом цивилизациясини янгидан кашф этиш сари: Марказий Осиё илмий мероси ҳақида замонавий мулоҳазалар

16 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусида VI халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда исломшунос ва тарихчи олимлар, …

Батафсил

Меросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги …

Батафсил

Яссавия тариқати – ўтмиш ва келажакни боғловчи нур

11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Самарқандда Яссавия тариқати намояндалари” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов маъруза билан иштирок этди. Олим тадбир мазмунини қуйидаги сўзлар …

Батафсил