Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Чет эллик миссионерлар ва волонтёрларнинг диний тушунчаларни ғаразли мақсадда талқин этиш фаолияти” мавзусида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди.
Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари мавзу юзасидан илмий асосланган маълумотлар тақдим этиб, хорижий миссионерлар ва айрим волонтёрларнинг диний қадриятларни нотўғри ва ғаразли талқин этиш усуллари, бу каби ёндашувларнинг жамият ҳаётига кўрсатадиган салбий таъсири хусусида атрофлича тўхталди.
Шунингдек, бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний-маърифий саводхонликни ошириш ва ёшларни соғлом дунёқараш руҳида тарбиялашнинг ўта муҳимлиги алоҳида таъкидланди.