Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди.
Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Доктор Абдураҳмон Зайд Ўзбекистонда ислом оламининг етук алломалари меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш йўлида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди ҳамда Марказ билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.