Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Семинар-тренинг давом этмоқда: Самарқанд қоғози сири ёхуд колофонларнинг муҳим жиҳати

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 29 апрель куни Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази профессори Френсис Ричард ва Франциядаги “College de Frаnсе” доктори Мария Эфтимию иштирокида “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида бошланган семинар-тренинг иккинчи босқичи 1 май куни бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳудудларидан …

Батафсил

Буюк исломий меросга эҳтиром ифодаси

Самарқандда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Миср Араб Республикаси ал-Азҳар уламолар кенгаши аъзоси Доктор Али …

Батафсил

Ҳақиқат ва эҳтимол: янги илмий ёндашувлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ақидада оҳод ҳадисларнинг ҳужжат сифатидаги аҳамияти» мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. Унда нуфузли турк олими, Истанбул университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий Марказ ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури иштирокчилари, Ҳадис илми мактаби талабалари ва ислом илмлари тадқиқотчиларига …

Батафсил

ИМОМ МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАР ЭЪТИРОФИДА

Ўз илми ва маънавий дунёси билан Ислом дини равнақига беқиёс хисса қўшга буюк зотлар борки, уларнинг мероси асрлар ўтсада ўз аҳамиятини йўқотмайди. Ана шундай буюк алломалардан бири — Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридийдир. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга …

Батафсил

Имом Мотуридийнинг шонли илм туғи ҳамиша барҳаётдир

Имом Мотуридий ҳақида сўз очилганда, дастлаб ёдга келадиган мартабалар Имомул ҳуда (ҳидоятга бошловчи имом) ва Имомул мутакаллиминдир (калом илми олимларининг пешвоси). Дунё мусулмонларининг аксарияти асарларини ҳужжат деб қабул қиладиган, ақидасини таянч деб биладиган аллома бошқа юксак унвонлар билан ҳам шарафланган. Аламулҳуда (ҳидоят байроғи), Мусаҳҳиҳ ақоидилмуслимин (мусулмонлар ақидасини ислоҳ этувчи), Қудвааҳлиссунна …

Батафсил

Семинарнинг иккинчи куни: Ўрта Осиё қўлёзмаларига хос бўлган талаблар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда «Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари» мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг бугун – 30 апрелда ҳам давом этди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан таълим, фан ва маданият муассасалари олим ва тадқиқотчилари, Марказ илмий ходимлари ва Франция, Туркия ҳамда Қирғизистондан келган олимлар …

Батафсил

МОТУРИДИЙЛИК – МЎЪТАДИЛЛИК МЕЗОНИ

Сўнгги йилларда диний соҳадаги ислоҳотлар натижасида юртимиздан етишиб чиққан ҳамда дунё илм-фани, маърифати ривожига бебаҳо ҳисса қўшган кўплаб уламоларнинг илмий меросини кенг тадқиқ қилиш имконияти пайдо бўлди. Жорий йил 14 мартда Президентимизнинг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ҳам маънавий ҳаётимизнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди. …

Батафсил

Дунё мотуридийшунослари Самарқанд зиёратида

Самарқандда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган анжуманда дунёнинг ўттизга яқин давлатидан муфтийлар, исломшунос ва диншунос олимлар, диний-маърифий …

Батафсил

Қўлёзмалар тадқиқи соҳасига оид халқаро семинар бошланди

Бугун, 29 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида семинар-тренинг иш бошлади. Унда Франциядаги “College de Frаnсе” доктори Мария Эфтимию, Франция Миллий илмий-тадқиқотлар маркази профессори Френсис Ричард,  Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия …

Батафсил

Бугунги руҳият: Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази

Қуйида Туркиянинг “SANATKıbrıs” газетасида чоп этилган мақоланинг тўлиқ таржимаси келтирилмоқда. Хулоса ва таассуротларни ўқувчининг ўз ҳукмига ҳавола қиламиз. Нисо Йилмаз Илм устунларида юксалган цивилизация: Бухорий давридан бизнинг кунларгача  Самарқанд… Ипак йўлининг ҳорғин карвонларига соя берган миноралари, илм устунларида юксалган мадрасалари билан асрлар давомида тафаккур юрагини жунбушга солиб келган маскан. Бу …

Батафсил