Обод ва озода юрт – тараққиёт тимсоли, унинг таровати ва гўзаллиги халқимизнинг эзгу анъаналари, жумладан, ҳашар орқали намоён бўлади. Тозалик, саранжомлик ва экологик муҳитни яхшилаш мақсадида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашарлари кенг қамровда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22–23 август кунлари Мустақиллик байрами арафасида хайрия ҳашарлари ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
«Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори асосида ўтказилган ҳашарда Марказнинг илмий-техник ва хўжалик ходимлари фаол иштирок этди.
Ҳашар доирасида Марказ ҳудуди тартибга келтирилди. Мавжуд гулзор ва дарахтлар суғорилиб, қаровсиз хашаклардан тозаланди. Манзарали дарахтлар таги юмшатилди, атроф-муҳит бегона ўтлардан тозаланиб, ҳудуд янада ободонлаштирилди.