Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илмий анъаналар ва янги истиқболлар

Илмий анъаналар ва янги истиқболлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Оксфорд университети профессори, тарихчи ва исломшунос олим, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори доктор Фархан Низомий раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ музейи ва Имом Бухорий илмий меросига бағишланган экспозиция билан танишди. Уларга Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган илмий ва маърифий фаолият, нашр ишлари ва қўлёзмаларни тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган амалий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот чоғида илмий муассасалар ўртасидаги дўстона муносабатлар, Имом Бухорий меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилишдаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, марказлараро шаклланиб улгурган ҳамкорлик алоқалари, хусусан, қўлёзмаларни ўрганиш, ислом тарихи ва меросига оид илмий тадқиқотлар ҳамда ахборот алмашуви борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Ташриф самимий ва манфаатли руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

Check Also

Шажарашуносликдан юксак илм сари: Махдуми Аъзам авлодлари изидан

Япониянинг Токио университети доценти, тарихшунос олим Яёи Каваҳара Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда …