Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Спорт – соғлигимиз кафолати”

“Спорт – соғлигимиз кафолати”

Жорий ҳафта шу шиор остида Самарқанд вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақалар футбол, стол тенниси ва шахмат каби спорт турлари бўйича ўтказилиб, барча иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳит ва юқори кайфият ҳукм сурди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон Алимов бундай мусобақаларнинг асосий мақсади соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, диний соҳа ходимлари ўртасида дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.

Беллашувларда вилоят туманлари имом-хатиблари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Марказ жамоаси футбол бўйича муваффақиятли қатнашиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Тадбир якунида барча ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қурол эмас, қалам билан

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Пахтакор туманида …