Фалсафий-ирфоний қарашларнинг муҳим аспекти бўлиб хизмат қилувчи, тасаввуф-сўфийликнинг ўзига хослигига, маълум маънода, шахснинг юксак ахлоқ эгаси бўлишига ва комилликка хос сифатлар билан безанишига ундовчи «дастур» сифатида қаралади. «Сўфизм Ўрта асрлар жамоасида махсус ижтимоий-мафкуравий ва онтологик хусусиятга эга ўзигагина хос назарий тизим бўлгани учун, кейинги ўн йилликларда шарқшунос, исломшунос, файласуф, адабиётшунос ва тарихчиларнинг диққат марказига кўчди» [8:7].
Маълумки, Абдураҳмон Жомий фалсафий-ирфоний қарашларга хос нақшбандия-тасввуфга оид асалари орқали кўплаб маълумот берган. «Мавлоно Жомийнинг яна бир қатор тасаввуфий-ирфоний асарлари ҳам борки, уларни ўрганмасдан туриб, нақшбандия тариқатининг фалсафий-ирфоний ва илмий-назарий асослари ва умуман, тасаввуф фалсафасининг 700 йиллик (2008 йилги маълумот) тажрибаларини ўрганиш ва бу ҳақда мукаммал тасаввурга эга бўлиш мушкул» [1:293-296].
Бундан кўриниб турибдики, тасаввуф ва сўфийлик таълимотларига оид мавзу доирасидаги изланишларни амалга оширишда мамлакатимиз ва хориж олимлари тадқиқотлардан кенг фойдаланилган бўлиб, улар орасидаги муштараклик сақланиб қолган. Биз Абдураҳмон Жомий илмий меросида талқин этилган нақшбандия-тасаввуфга оид маълумотларнинг агиографик[1] жиҳатларини ҳам ҳисобга олишимиз лозим.
Марказий Осиёда тасаввуф таълимотининг шаклланиши ва ривожи Абу Абдураҳмон Сулламий, Абдуллоҳ Ансорий Харавий, Хужвирий Жуллабий, Калабодий номлари билан боғлиқ. Илк ўрта асрлардаги буюк мутафаккирлардан бири Имом Термизий ўзининг етук донишмандлиги, илм-фаннинг турли соҳаларида машҳур бўлгани учун замондошлари уни ал-Ҳаким деб ардоқлаган. Тасаввуф тарихида эса Ҳакимия тариқати асосчиси сифатида машҳур бўлган. Баъзи мутахассислар бу тариқатнинг мукаммаллигини эътироф этиб, уни ҳатто мазҳаб деб ҳам таърифлаган [9:135].
Илм йўлида баъзи мазҳаб – йўналишнинг шаклланиши қандайдир ғараз мақсадда эмас, балки илмнинг юксалишига асос бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин. Мазҳаб даражасида эътироф этилган соҳаларнинг аниқлик даражаси исботланса, маълум маънода юксалиш (ҳанафий, моликий, ҳанбалий, шофеий каби) рўй беради. Мабодо бу йўналишга шубҳа билан қаралса, демак бу янги илмлар шаклланишига туртки беради. Ирфон илми Шарқ минтақаси мусулмон халқларининг маънавий ҳаётида муҳим позицияни эгаллаб келмоқда.
Кўплаб фалсафий-ирфоний қарашларни ўрганиш учун алоҳида йўл – усулнинг танланиши бу маълум маънода таҳлил қилинадиган даврнинг ўрни ва аҳамияти билан боғлиқдир. Шунинг учун, одатда маълум бир тадқиқотининг таснифланиши ўша даврнинг ижтимоий муҳити билан даврлаштирилади. Мавлоно Жомий илмий меросида тасаввуфга оид (сўфийлик) маълумотлар кенг ёритилган. Унда эътиқодий (авлиёлар тўғрисидаги маълумотлар) манбалар асосида ислом ақидасига кўра мўъжиза ва каромат ҳақлиги тадқиқ қилинади. Шунинг учун, баъзи мутафаккирлар илмий меросида бу жараён анъанавий – тазкиранавислик тарзида татбиқ этилади. Унга кўра, кўплаб «ҳодиса»лар метафизик – ғайбий характерга асосланган ҳолда қиёсланади. Мўъжиза Пайғамбарлар томонидан Аллоҳнинг қудрати билан амалга ошириладиган ва инсон ақли етмайдиган ҳодисалар бўлса, авлиёларнинг бу каби ишлари каромат дейилади. Булар умумий хавориқи одат – ғайриодатий, ғайритабиий ишлар, деб аталади. Масалан, дуолар ижобати, ғайб сирларидан огоҳ бўлиш, инсон кўнглидаги ўйни англаш, сув ва таомсиз рўза тутиш, бир лаҳзада дунёнинг у четидан бу четига бориб қолиш каби оддий инсон ақли учун ғайритабиий бўлган ҳолатлар авлиёларга хос бўлиб, уларни кўп ошкор қилмаслик валийнинг юксак мақомини билдиради.
Шундан сўнг бевосита валийларнинг номлари ва таржимаи ҳоли билан боғлиқ маълумотлар келтирилади. Номи зикр этилган илк валий зот – авлиёлар султони деб улуғланган Увайс Қаранийдир. Увайс Қаранийнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ғойибона ошиқ бўлгани, унинг кучли ва мустаҳкам муҳаббати барча ислом уммати учун ибрат ҳисобланади.
Асарда авлиёларга доир маълумотлар турли ҳажмда бўлиб, баъзилари ҳақида бир жумла билан кифояланилса, баъзи шайхлар таърифига кенг ўрин ажратилади. Авлиёларнинг таржимаи ҳолидаги маълумотлар муайян мезонларга эга эмас: айрим шайхларнинг яшаган йиллари, жойи, касб-кори ва ҳоказолар билан боғлиқ маълумотлар батафсилроқ келтирилса, баъзиларининг фақат каромат ёки ўгитларидан парча берилади.
Тазкирада асосий эътибор валий зотнинг амалига қаратилган. Ҳар бир авлиё шариат ҳукмларини сўзсиз ва итоат билан адо этиб, Ҳақ васли талабида мол-дунё ташвишидан, ўз борлиғидан мутлақо воз кечади. Бу дунёга заррача муҳаббат қўйиш Ҳақ ишқига соя солади, деб эътиқод қилинади. Ҳар бир авлиё ҳақидаги маълумотлар таркибида араб тилидаги байтлар, ҳикматли фикрлар бериб борилади.
«Насойимул муҳаббат» таркибида тилга олинган авлиёлар орасида исломдаги тўрт мазҳаб бошлиқлари – Имом Аъзам, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан тортиб Муҳаммад Ғаззолий, Баҳоуддин Валад, унинг ўғли Жалолиддин Румий, Румийнинг ўғли Султон Валад каби буюк зотлар ҳақидаги турли қизиқарли, ибратли ҳикояларга дуч келамиз. Ушбу авлиёлар ҳақидаги маълумотлар илмий асосга эга бўлиб, тасаввуф тарихини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади (Масалан, Жалолиддин Румийга болалигида Фариддин Аттор ўзининг «Асрорнома» асарини ҳадя қилиши ёки Шамсиддин Табризий ва Румий учрашуви билан боғлиқ маълумотлар).
Умуман олганда, Ҳазрат Алишер Навоийнинг авлиёлар таржимаи ҳолига бағишланган мазкур «Насойимул муҳаббат мин шамойимул футувват» асари шоирнинг етук мутасаввиф олим сифатидаги фаолиятини кўрсатувчи муҳим манбадир [5:29-32].
Алишер Навоийнинг мазкур диний йўналишдаги асарларини ўрганиш орқали биз унинг динга муносабати ва эътиқоди билан боғлиқ муайян маълумотлар олиш билан бирга, ислом илмларининг етук билимдони экани тўғрисида тасаввур ҳосил қиламиз. Бу улуғ шоирнинг ўз даври ижтимоий ҳаётида тутган ўрни нечоғлик муҳим бўлганини белгилаб берувчи ўзига хос омил экани билан аҳамиятлидир. Жомий асарига танқидий [ижодий] қараган Навоий «бурунғи замондағи машойиҳдин барчасининг зикрин қилмайдурлар ва ўз муосирларининг кўпини ҳам, ўзларин ҳам битмайдурлар» дер экан, асарда Жомий, Лутфий, Ашраф Муфлисий, Шайх Санъон, Носир Хисрав, Насимий ва шулар қатори Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний каби «турк машойихлари» ҳақида маълумот беради. Асарда Навоий ўзи илова қилган шахсларнинг фақатгина сўфиёна қарашларинигина ёритмасдан, адабиёт ва жамиятдаги ўрнини белгилашга ҳам катта эътибор берган. «Насойимул муҳаббат» Навоийнинг дидактик қарашлари, таржимонлик ва тадқиқотчилик фаолияти ҳамда эстетик қарашларини ўрганиш учун муҳимдир. «Насойимул муҳаббат»нинг баъзи нусхалари Тошкент Давлат Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари марказининг фондида (инв. № 3415, 857, 3420, 8514, 1825) сақланмоқда.
Фалсафий-ирфоний қараш орқали мутасаввуфлар орасидан форс, араб, турк ва бир қанча тилларда кўплаб фалсафий, бадиий, метафизик – илоҳиётга оид асарлар ёзган аллома, шоир ва ёзувчилар, донишманд – мутафаккирлар етишиб чиққанини кўрамиз. Фалсафий-ирфоний қарашларнинг субстанционал аҳамияти ўлароқ, тасаввуф Яқин ва Ўрта Шарқ минтақа халқлари маданиятида энг кўп шаклланган ва тарқалган ҳаракат – оқимлардан бири саналади. Ислом олами халқларининг фалсафий-ирфоний фикрини ўрганишда сўфийлик – тасаввуф тўғрисидаги илм долзарб аҳамиятга моликдир. Диний-фалсафий йўналиш сифатида Ирфон илмини ўрганиш Шарқ минтақаси мусулмон халқлари дунёқарашининг шаклланиши ва ривожланиши омилини янада теранроқ ёритиш имконини беради. Ирфон – бу аслида (фалсафий таҳлилда) гносеология демакдир.
Абдураҳмон Жомийни аввало биз шоир сифати, сўнгра эса ҳикмат илмининг «пири» деб кўришимиз керак. Сабаби Ж.Холмўминовнинг «Жомийдек ҳанафийлик мазҳаби ақоидида мустаҳкам туриб, тасаввуф таълимотини ҳар хил ақидапараст гуруҳлардан ҳимоя қилган Нақшбандий ориф меросини тадқиқ этиш Ислом фалсафасининг ХВ асргача бўлган тадрижий тараққиёт босқичларини чуқурроқ ўрганишимизда катта ёрдам беради» деган фикри бунга бир мисолдир.
Мавлоно Жомий маънавий-илмий меросининг илк тадқиқотчи ва мунаққиди сифатида Навоий ва Лорий (Абдулғафур Лорий)дан бошлаб бугунги жомийшунос тадқиқотчиларгача бўлган олимлар ушбу масалага кўпинча рўйхатлаш ва тавсифлаш йўли билан кириб броган. Улар аниқ бир дастур – тизимга жамлашни унчалик муҳим ҳисобламай қўйган.
Мавлоно Жомийнинг «Шавоҳидун нубувват» номли асарида акс эттирилган мавзуни оладиган бўлсак: «Ва аз он жумла он аст, ки чун Расул, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, ба ҳижрат аз Макка ба сўи Мадина маъмур шуд ва он соли чаҳордаҳум буд аз беъсат. Он шаб, ки аз Макка берун омад, куффори Қурайш қасди он дошанд, ки чун дар хоб шавад, ба хонаи вай дароянд ва вайро бикушанд».
Таржима: Ва ушбу жумлада шундай сўз (гап) борки, Пайғамбар (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган вақт (йил – Л.Ахатов) ўн тўртинчи сана (йил) кечасида Пайғамбар (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлари (эшиклари) атрофида Қурайш кофирлари у кишини (Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни) ўлдириш учун шайланган эди.
Чун вақти хуфтан шуд, ҳамаи қавм омаданд ва бар дари хонаи вай, соллаллоҳу алайҳи васаллам, мунтазир мебуданд, то дар хоб шавад. Он шаб аввали сураи Ё Син (يسن) нозил шуд.
Таржима: Шу кечада хуфтон маҳалда, қавм (Қурайш кофирлари) эшик олдига келдилар ва уйқуга ухлашларини кутиб турарди. Шу кечада Ёсин (يسن) сураси(нинг) илк (аввал) қисми нозил бўлди.
Расул, соллаллоҳу алайҳи васаллам, муште хок гирифт ва берун омад ва ояти хондан…
وجعلنا من باين ايديهم سددن و من خلفهم سدد [3:1-4]
Яъни: Дар пеши рўи онон ва пушти сари онон пардае қарор додем ва (Ёсин сурасининг ояти) таржима – Уларнинг (кўз) олдиларига ва орқа (бошлари) томон(и)да парда (билан) тусдек (Ёсин сурасининг ояти) маъносида…
Таржима: Шунда, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳовуч хок-тупроқ (чанг) олиб (Қуръондаги сура (يسن дан) ушбу оятни ўқидилар…
وجعلنا من باين ايديهم سددن و من خلفهم سدد
[10:27- Б]
…Муҳаммадро надидед ва он чи бо шумо кард низ. Ҳама бархостанд ва хок аз сару рўй меафшонданд.
Таржима: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар. Ҳаммаси туриб, уст-бошини (турпоқ-чангдан) тозалади.
Жомий ўз асарларида келтирган маълумотларни (фалсафий-ирфоний қарашларни) Исломдаги (Қуръондаги) аниқ далилларга таяниб, компаративистик тадқиқ қилган.
Кейингиси, Ва аз он жумла он аст, ки чун он шаб Расул, соллаллоҳу алайҳи васаллам, бо Абўбакри Сиддиқ, розияллоҳу анҳу, ба дари ғоре, ки дар жабали Савр буд, расиданд. (Бунда: Жабали Савр – кўҳе дар жануби Масжидул ҳарам, ки дар фосилаи тақрибан 6 км аз он қарор дорад. Ин кўҳ дорои ғори маъруфест бо ҳамин ном, ки Расулуллоҳ, (с.а.в) дар ҳангоми ҳижрат, тибқи рожеҳтарин ақвол се шаб аз 13 то 15 центабри соли 622 м. бо Абўбакр (р.з) он жо пинҳон монданд. Таржима: Савр – Маккадаги Масжид ал-ҳарамнинг жанубий томонидан тахминан 6 (олти) клометрда жойлашган. Ушбу тоғ (ғор)да ҳижрат вақтида Пайғамбар (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абубакр Сиддиқ билан уч кеча, яъни 622 йил 13 дан 15 сентябргача бўлганлари) эътироф этилади [2:293-296]. Таржима: Ва ушбу жумлада шундай сўз (гап) борки, ушбу кеча Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Абубакр Сиддиқ билан Савр ғорига етиб келдилар. Абўбакр гуфт: Ё Расулуллоҳ, ман пештар дароям, то туро газанде нарасад. Таржима: Абубакр (Сиддиқ) айтди(лар): Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдин ман кирай, сизга газанда (зарар берувчи)дан зиён етмаслиги учун…
Ушбу мақолада Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфий-ирфоний қарашлари сўфийлар ҳаёти ва тасаввуфий қарашлари ёрдамида тадқиқ қилинди. Бу борада Мавлоно Жомий «Ваҳдатул вужуд» назарияси асосида ҳам ижод қилган деган фикр қуйидагича изоҳланган:
Ҳасрати ки ҳақиқати Ҳақ омад, ал-ҳақ,
Не онки бувад ба Ҳақ музофу мулҳақ.
Қавме ба таъайюнаш муқайяд доранд,
Қавми дигар аз қайди таъайюн мутлақ [12:100].
Мазмуни: Борлиқ Ҳаққа қўшилган нарса эмас, балки унинг ҳақиқатидир.
Баъзилар уни «таъайюн»га боғлиқ деб билади, баъзилар эса «таъайюн»га ҳеч қандай дахли йўқ, деб тушунади.
Бундай «қараш»ларни бошқа мутафаккирларда ҳам учратиш мумкин. Бу борада Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Ҳикматлар»идан ҳам билиб олишимиз мумкин:
جان جهان همه عالم تو عئ
وانکه نگنجد بجهان هم توعئ [1:4].
Маъноси:
Оламнинг ҳама жабҳасида Жон(и) Сен Ўзинг,
Гарчи оламга сиғмас (бўлсада) Жон(и) Сен Ўзинг.
Бундан кўриниб турибдики, ушбу ҳикматли сўзлар «Ваҳдатул вужуд» назариясига хосдек туюлсада, унда бутун борлиқ Аллоҳ томонидан ихтиёр этилган (вужудга келтирилган)лигига ишора бордир [12:1-4]. Хусрав Деҳлавийнинг ҳам талқинидаги Олам – Борлиқнинг биринчи сабаби (Жони) бу Аллоҳ ҳисобланишига ишора қилинмоқда. Бунда борлиқ Аллоҳ томонидан яратилганига ишора демак. Бу Жон олам – борлиққа сиғмас деб талқин қилинмоқда. Аллоҳнинг Зоти яккаю ягонадир. Шунинг учун бу Жон (Аллоҳ) буюклик кашф этгани сабаб, оламга сиғмас (Мусо а.с. талқинидаги Аллоҳнинг жамолини ихтиёр этиши мисолида ҳам бор…) ягоналик касб этгай (матн таржимаси муаллиф Л.Ахатовга тегишли).
Матнни Шоислом Шомуҳамедов қуйидагича таржима қилган:
Жони жаҳони олам, одам, ўзинг,
Олама сиғмағучи жон ҳам ўзинг [11:5].
Бу байтдан ҳам кўриниб турибтики, Жони жаҳони олам – Борлиқ (жаҳон)нинг Жони (вужуди), одам – инсонлар жисмида ва жонида (мубаддал) ҳам, Ўзинг (Аллоҳ) борсан, Олама сиғмағучи Борлиққа – оламга сиғмас (ундан устун) Жон (Вужуд) ҳам Ўзинг, деб шарҳланган.
Аслида: Аллоҳ инсонни яратганда унга руҳ (Жон) пуфлади деб айтилади… одам-инсонлар руҳи (Жони)дан мақсад – Аллоҳнинг Одамни яратганда Ўз руҳидан Жон киргизганига ишора демак… Инсонлар жисмида деб билмаслик керак!
Ҳикмат шуки, фалсафий-ирфоний қарашлар моҳияти – бу тафаккур тараққиётининг илмий-гносеологик таҳлилининг ядроси бўлмоғи лозим.
- Akhatov Lutfillo. Tolerance and Islamic mysticism in the works of Jami. Novateur publications JournalNX. A Multidisciplinary Peer ISS NR eNvoie: wed Journal. Volume 6, Issue 5 2, 5M8a1y – 24203200.
- Akhatov Lutfillo. Tolerance and Islamic mysticism in the works of Jami. Novateur publications JournalNX. A Multidisciplinary Peer ISS NR eNvoie: wed Journal VOLUME 6, ISSUE 5 2, 5M8a1y – 24203200.
- Akhatov Lutfillo, Madalimov Timur and Xaytmetov Raimberdi. The spiritual connection of sufism and tolerance in the works of Jami. International journal of multidisciplinary research and publications (IJMRAP), Volume 2, Issue 11, 2020.
- The problem of tolerance in oriental philosophy. Multidisciplinary peer reviewed journal 6.7 (2020): 130-133. Web.
- Akhatov Lutfullo. A symbol of tolerance and friendship in Jamiyʼs work “Bahoriston”. “International journal of current science research and review. 3: 29-32. Web. Apr. 2020.
- Akhatov L. The problem of human psychological crises in the views of Emil Durkheim. Наука образование и культура, 50(6).
- Akhatov L. A symbol of tolerance and friendship in Jamiyʼs work “Bahoriston”. International journal of current science research and review, 1(1), 29-32.
- Пўлатов Ҳ., Маматов М. Тасаввуф тарихидан лавҳалар. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. – Т.: Шарқ, 2012.
- Жомий. Нафаҳот ул унс мин ҳазарот ал қудс. – Т.: 1913.
- 4- از حکمت های امیر خسرو دهلوی ترتیب دهندهنده و مترجیم شاه اسلام شاه محمداف تاشکند اداره نشریات یاش گواردیا – 1973 سهیفه
- Холмўминов Ж. Жомий ва ваҳдат ул-вужуд таълимоти. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008. – Б. 100; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти Қўлёзмалар хазинаси, PN 1331 рақамли қўлёзма. – B.598.