№ inv. MR 274/IX
Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарининг мухтасаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китобул байъ” (Савдо-сотиқ китоби)да тугаган. Асарнинг баъзи варақлари орасига араб ва форс тилидаги масалалар ёзилган қоғозлар ёпиштирилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 145б).
Асар боши (в. 145б):
الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد…
Асар сўнги (в. 237б) :
… اذا رضيا بثمن وتلقى الجَلَبِ الحَضِرُ بأَهْلِ البَلَدِ وبيع الحاضِرِ
Библиография: GAL I, 378; SB I, 648; BnF Arabe, № 907; Sarkis, col. 1200; СВР IV, № 3109-3128; Халидов, № 4050-4106; Қарши, № 8-12;Туркестон, № 35-43; Нукус № 28-35.
Настаълиқ. 93 варақ. (в. 145б -237б) ; 238а-239б варақларда Хунасо китобига оид масалалар келтирилган ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, баъзи китоб ва боб номлари қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 195´95 mm. ; варақ ўлчами : 210´ 280 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган, аксар варақларнинг матндан ташқари қисми йиртиб ёки кесиб олинган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






