Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 3)

ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон тажрибаси: ислом маърифати ва халқаро ҳамкорлик

Индонезиянинг нуфузли нашри – “Kalimantan Post” интернет газетасида 2025 йил октябрь ойида бош муҳаррир Эка Шанти Рофи хонимнинг “IBISRC Gelar Kolaborasi Kelas Dunia, Termasuk Indonesia” (“Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорлик дастурларини амалга оширмоқда, Индонезия ҳам қўшилди”) сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (IBISRC) фаолияти, …

Батафсил

Гўзал хулқ – маънавиятнинг бош таянчи

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва мазкур олий таълим даргоҳининг институт профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Ислом – гўзал одоб ва олий хулқлар манбаи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишни институт раҳбарияти очиб, ёшларни маънавий баркамоллик сари етаклаш, диний бағрикенглик ва …

Батафсил

Мотуридийлик: Илмий меросдан маънавий барқарорлик сари

Самарқанд давлат университети ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанд археология институти, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамкорлигида 4-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг …

Батафсил

Шарқ ва Ғарб олимларини бирлаштирган анжуман

Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман 3 октябрь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи кунида асосий эътибор Осиёдаги исломий қўлёзмалар ва Қуръон …

Батафсил

Қуръон, тил ва маданият: Самарқандда халқаро илмий мулоқот майдони

2 октябрь куни Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Тадбирнинг очилишида Марказ директори Шовосил Зиёдов, Италиянинг Неаполь университети ректори Роберто Тоттоли ва Павия университети …

Батафсил

Ёшларга ибрат, устозларга эҳтиром: Марказ байрамлар оғушида

30 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз – ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Анжуманда устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс хизматлари, маънавият ва маърифат равнақидаги улкан ўрни, келажакни белгилашдаги инкор этиб бўлмас юксак аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, …

Батафсил

Мюнхен университетидан илмий делегация

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиянинг нуфузли таълим даргоҳи – Людвиг Максимилиан номидаги Мюнхен университетининг тарихчи олим ва талабалари ташриф буюрди. Профессор Ҳожисолихўғли Меҳмет бошчилигидаги меҳмонлар Марказ фаолияти, хусусан, музей билан яқиндан танишиб, алломалар меросини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ушбу бой маънавий меросни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган …

Батафсил

“Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи”

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида шу мавзуда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари ва БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди. Анжуманда давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва исломшунослик соҳаси мутахассислари Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан билдирган ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотганини, бу …

Батафсил

БМТ минбаридан янграган маърифий даъват

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқи замон талабларига мос, илмий асосланган ва стратегик йўналишларни белгилаб берган тарихий баёнот сифатида эътироф этилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар нафақат миллий манфаатларни, балки жаҳон ҳамжамиятининг умумий тараққиёт йўлидаги саъй-ҳаракатларини қамраб олиши билан ҳам аҳамиятлидир. …

Батафсил

Озод Мўмин: “Мўъжиза инсон – Ҳазрат Имом Бухорий”

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб Олим, таниқли ёзувчи Озод Мўминнинг “Мўъжиза инсон – Ҳазрат Имом Бухорий” номли китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди. Ушбу  китоб буюк бобокалонимиз, муҳаддислар устози, қувваи ҳофизаси бўйича “Оллоҳнинг ердаги мўъжизаларидан бири” дея эътироф этиладиган зот Абу Абдуллоҳ Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн …

Батафсил