Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқандда маориф соҳаси раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув

Самарқандда маориф соҳаси раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда аҳолининг маънавий савиясини ошириш, ёш авлод онгида соғлом тафаккур ва мафкуравий барқарорликни шакллантириш мақсадида ташкил қилинаётган тарғибот тадбирлари изчил давом этмоқда.

Навбатдаги мулоқот Самарқанд шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, шунингдек, турли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходими У.Муҳаммадиев маънавий-маърифий фаолиятнинг аҳамияти, ёшлар онгида диний саводхонлик ва ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, глобал ахборот оқими ва турли ғоявий таҳдидлар фонида жамиятда маънавий соғлом муҳитни таъминлаш, ёшларнинг қалби ва онгини ёт таъсирлардан ҳимоялаш бугун ҳар қачонгидан муҳимдир. Бу борада таълим муассасалари раҳбарлари ва жамоат арбоблари зиммасидаги маърифий масъулиятнинг қиёси йўқ.

Шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, турли дин ва эътиқод вакиллари ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, фикр ва таклифлар билдирди. Тадбир якунида бу каби мулоқотларни тизимли равишда ўтказиш аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Туркияда тўртинчи ёзги семинар

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. …