Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Билим, маърифат ва қадрият – барқарорликнинг маънавий омиллари

Билим, маърифат ва қадрият – барқарорликнинг маънавий омиллари

Бугунги кунда жамият барқарорлиги, тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм каби таҳдидларга қарши маърифий кураш олиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида Тойлоқ тумани таълим соҳаси вакиллари билан профилактик мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Марказ илмий ходими Ж.Жумаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси Н.Мамараимов ва туман аёллар тарғибот гуруҳи раҳбари М.Йўлдошева маърузалар билан иштирок этди.

Суҳбатда жамиятда турли шаклларда намоён бўлаётган жаҳолат, диний саводсизлик, ботил ғояларга берилиш ва илмга бефарқликнинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Ёшлар онгида билим олиш ва маърифатга иштиёқни, миллий ва диний қадриятларга садоқатни шакллантириш орқали соғлом тафаккурли авлодни тарбиялаш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.

Тадбирда, шунингдек, илм ва маърифатга асосланган буюк меросимизни асраб-авайлаш, маданий қадриятларга эҳтиром билан ёндашиш ва уларни ёшлар онгида мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Шажарашуносликдан юксак илм сари: Махдуми Аъзам авлодлари изидан

Япониянинг Токио университети доценти, тарихшунос олим Яёи Каваҳара Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда …