Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маънавий барқарорлик ва виждон эркинлиги — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Маънавий барқарорлик ва виждон эркинлиги — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Ёш авлод онгини соғлом руҳда тарбиялаш, бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш ва виждон эркинлиги ҳамда бағрикенглик тамойилларига асосланган давлат сиёсатини фуқаролар орасида кенг тарғиб қилиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда ташкил этилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида навбатдаги учрашув Самарқанд туманида ўтказилди. Унда тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда Марказ илмий ходими Ж.Жумаев маънавий-маърифий ишларнинг ёшлар ҳаётидаги роли, диний ва мафкуравий саводхонликни оширишнинг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди. Айниқса, ёшлар қалбида миллий ва диний қадриятларга муҳаббат уйғотиш, уларни ёт ғоялардан асраш учун зарур билим ва тушунчалар бериш лозимлигига эътибор қаратди. Таълим тизими раҳбарлари ёшлар онгини ҳимоя қилиш, уларни турли мафкуравий таъсирлардан асрашда етакчи маърифий куч сифатида фаол иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, тадбирда Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлаш, диний соҳада амалга оширилаётган инсонпарвар ва очиқ сиёсатнинг асосий жиҳатлари ҳамда мазкур концепциянинг жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Худди шундай тадбир “Мароқанд” тантаналар саройида тумандаги МФЙ раислари ҳамда “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳам ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Самарқандда маориф соҳаси раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда аҳолининг маънавий савиясини ошириш, ёш авлод онгида соғлом …