Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсати: мақсад, вазифа ва принциплар”

“Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсати: мақсад, вазифа ва принциплар”

Жиззах вилояти Дўстлик туманида фуқароларнинг ҳуқуқий ва маърифий онгини юксалтириш, жамиятда тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш мақсадида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими ходимлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, туман тарғибот гуруҳи ва маҳаллалардаги тарғиботчи фаоллар иштирок этди.

Мулоқотда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Б.Маҳмудов мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган оқилона давлат сиёсати, унинг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси”нинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётга татбиқ этилиши ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари диний мутаассиблик ва ёт ғояларга қарши маърифий иммунитетни кучайтириш, аҳоли орасида соғлом фикр ва бағрикенгликни тарғиб этишда тарғибот ишларининг аҳамияти юқори эканини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Муҳим мавзулар юзасидан профилактик мулоқот

Маънавий барқарорликни таъминлаш, жамиятда соғлом диний муҳитни шакллантириш ва ижтимоий таҳдидларнинг олдини олиш масалалари фуқаролар, …