№ inv. MR 485
Муаллиф – номаълум.
Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, ундаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Қиссада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг ёшлик вақтларида Имом Ҳасаннинг аввал заҳарланиб ўлдирилиши ва ундан кейин Имом Ҳусайннинг Карбалода шаҳид этилиши воқеалари башорати баён этилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а):
… نه اوجون بو بلاغه كرفتار بولدونك لار ديب ايديلار الا قتيغ اواز برله زار زار يغلاب …
Асар сўнги (в. 148а):
… بلينك بو يولنكده كوب خطر عصيانده عمرونك كوب اوتار يغلاسنك مشرب … ياتسه هجريده رسول …
Настаълиқ. 148 варақ. (в. 1б-148а); 13 қатор; мистара ; пойгир; сиёҳи қора; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 190´95 mm. ; варақ ўлчами: 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қора рангли орқа қисми йўқ, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : саҳифалар сарғайган ва йиртилган. Асарнинг боши ва охири йўқ.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






