Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 481/II

Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом бу асарни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 17б).

Асар боши (в. 17б) :

حمد بحد وثناى بى عدد مر واجب الوجود يراكه از فرض اشتراك از وهم اباحت واز مثل ومانند مر است وشكر بى عدد مر خالقى …

Асар сўнги (в. 87а) :

… امام را هر جكاهى كه حدثى رسد بغيرقصد نماز فاسد نيشود و رواس است بناكر دن باقى نماز برى چنانچه مزكور شد

Библиография : GAL II, 198 ; SB I, 269 ; Халидов I, № 4660 ; ФКК. № 131, 168-171.

Колофон (в. 87а) :

و الحمد الله على التوفيق الامام و الاختيار و صلى الله على خير خلقه و على آله و صحابه اجمعين تمت الكتاب بعون الملك الوهاب غفر الله ذنوبه و ستر عيوب ولوالديه ووالجميع الؤمنين والمؤمنات … فقه كيدانى مولانا لطف الله نسفى و مشهور بفاضل كيدانى رزق الله خيرا كثيرا لكرامت … تمت سنة ١٢٨٥ تمت تمت تمت تمت  شد بتوقيق خداى لا ينام  اين كتاب از روز چهارشنبه شد تمام

Кўчирилган сана (в. 87а) : 1275/1868 й. Чоршанба куни тугатган.

Настаълиқ. 70 варақ. (в. 17б-87а) ; 87б-88а варақда ҳадис, форс тилида байт ва тасаввуфга оид маълумот келдирилган ; 13 қатор; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қора сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : Олд ва орқа муқовасининг чеккалари емирилган. Варақларини мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 319/V Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили …