Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / منطق الطير (Мантиқ ат-тайр)

منطق الطير (Мантиқ ат-тайр)

№ inv. MR 482

Муаллиф. Фариддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (ваф. 627/1230 й).

Достон. Асар Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, муаллиф тасаввуф илми ва тариқат ҳилқаларини ҳар хил қушлар тимсолида баён қилган. Достонда қушларнинг подшоҳи Симурғни ахтариб йўлга чиққан Ҳудҳуд бошчилигидаги қушлар тўдасининг манзилига етгунча бошидан кечирган машаққат ва саргузаштлари ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б):

آفرين جان آفرين پاك را             آنكه جان بخشيد مشت خاك را

عرش را بر آب بنياد او نهاد         خاكيانرا عمر برباد او بنهاد…

Асар сўнги (в. 88б) :

… خواجه كونين سلطان همه        افتاب جان ايمان همه

صاحب معراج صدر كاينات         سابه حق خواجه خورشيد ذات

Библиография: Kat.I.R № 35-54; Кина № 3464-4306-4321; СВР II, № 858-865.

Колофон (в. 88б) :

تمت تمت تمت تمت

شد بتوفيق خداى لا ينام         اين كتابت روز جهارشنبه تمام

هركه خواند دعا طمع دارم     زانكه من بنده كنه كارم

Настаълиқ. 88 варақ. (в. 1б-88б) ; 1а-5а бўш варақ ; 11 қатор ; икки устунли ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма ва чизма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган. Муқовасининг четлари емирилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 481/II Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий …