Home / МАҚОЛАЛАР (page 80)

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМ ДИНИДА КЕКСАЛАРГА ЭҲТИРОМ

Қариси бор уйнинг париси бор… Ўзбек халқ мақоли Муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизда қарияларни, хизматларини қилишга, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳузурларида одоб сақлашга буюради. Аллоҳ таоло ҳикмати илоҳийси билан инсонларга турли хил, кимгадир қисқа, кимгадир узоқ умр ато этган. Инсон дунёга келганда жуда заиф ва нимжон бўлади ва аста-секин қувватга тўлиб, …

Batafsil

JAHON ORO BEGIM

Buyuk davlat arbobi, mohir sarkarda, ulkan shoir Zahiriddin Muhammad Bobur Movarounnahr tarixida o’chmas iz qoldirgan, Afg’oniston va Hindistonda esa bir necha asrga tatigulik burilish yasagan. U Hindistonda Boburiylar saltanatiga asos soldi va tarqoq mamlakatning siyosiy birligini ta‘minladi, uning gullab-yashnashi uchun asrlar osha ijobiy ta‘sir ko’rsatdi. Bu davlatning nisbatan uzoq hukmronlik …

Batafsil

ДУНЁ КУТУБХОНАЛАРИДА “ҲИДОЯ” АСАРИНИНГ САҚЛАНИШИ ВА УЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

IX асрдан бошлаб XIII асргача Мовароуннаҳр фиқҳ илми тараққиётининг энг муҳим марказларидан бирига айланиб, унинг ҳудудида минглаб фақиҳлар ижод этганлар. Мовароуннаҳрлик ҳуқуқшунос олимлар ҳанафий мазҳабининг ривожи ва тарқалишини ўз олдиларига мақсад қилиб қўйиб, айримлари бу соҳада янги фанга асос солганлар. Ўрта Осиёлик фақиҳлар орасида юртдошимиз шайхул-ислом Бурҳониддин Марғиноний ўзига хос …

Batafsil

АБДУРАҲМОН ЖОМИЙНИНГ “БАҲОРИСТОН” АСАРИДАГИ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ

Абдураҳмон Жомий Шарқнинг буюк донишманди, зукко шоири, нақшбандия тариқатининг йирик вакили бўлган. Бугунги кунда эса, ушбу буюк мутафаккирнинг ижодиёти нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам катта қизиқиш уйғониб келаяпти. Ҳазрати Алишер Навоий “қутби тариқат” ва “ҳақиқат асрорининг кошифи” [3: 9], деб улуғлаган. Абдулвосеъ Низомиддин Бохарзий “XV асрнинг қайта қурувчиси ва ислоҳотчиси” …

Batafsil

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (биринчи қисм)

Ғайридинлар билан ҳамжиҳат бўлиб яшашда мўътадил  ва мутаассибона ёндашув орасидаги  фикрлар  Бугунги кунда турли экстремистик гуруҳлар муқаддас динимиз номидан амалга ошираётган хунрезликлари сабабли муқаддас Ислом динимиз мусулмон бўлмаганлар назарида тор доирадаги қолоқ дин сифатида баҳоланмоқда. Газета, журнал ва турли ахборот  воситалари орқали Ислом динига қарши турли кўринишларда бўлган глобал аксилташвиқотлар …

Batafsil

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОАНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таолога, Унинг исмлари ва комил сифатларига имон келтирадиган, Уни ҳар қандай камчилик ва нуқсонлардан пок деб эътиқод қиладиган, яккаю ягоналигига имон келтириш ва Унга итоат қилишни фарз деб биладиган мўмин-мусулмонлардир. Шунингдек, улар Аллоҳ таолонинг фаришталарига, нозил қилган китобларига, юборган пайғамбарларига, қиёмат кунига, қазо ва қадарга, …

Batafsil

ИСЛОМ ФИҚҲИДА МЕРОС НОРМАЛАРИ

Ҳамма замонларда ижтимоий маданий ҳаётнинг барча соҳаларида мерос масаласи алоҳида ўринга эга бўлган ва шундай бўлиб келмоқда. Бу масала ислом фиқҳида, яъни қонунчилигида ҳам алоҳида ўрин тутади. Мерос масаласи билан ислом фиқҳининг фароиз илми шуғулланади. Фароиз бу содда қилиб айтганда мерос ҳақидаги илм. Фароиз илми мерос ва ворислар ҳамда уларнинг …

Batafsil

САМАРҚАНД ҚОҒОЗИ ТАРИХИДАН

Тарихидан маълумки, қадимги даврларданоқ инсонлар бир-бирлари билан алоқа қилишда, маълумот алмашинишда ёзувдан фойдаланган. Ёзувлар қоя тошлари, суяклар, сопол идишлар каби турли буюмларга ёзилган. Инсонларнинг ёзувга бўлган эҳтиёжи оқибатида ёзиш учун турли нарсалар ихтиро қилишига сабаб бўлиб, бу бора-бора қоғозни ихтиро қилинишига олиб келди. Қоғоз ишлаб чиқаришдан илгари яъни, эрамиздан авв. …

Batafsil

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “ТАҲСИЛ НАЗОИР АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИ ҲАҚИДА

Исломий илмлар орасида “Қуръон илмлари” деб аталган соҳа мавжуд. Унда Қуръондаги “асбоби нузул” (“оятларнинг нозил қилиниш сабаблари ва тарихи”), “носих ва мансух” (“ҳукми бекор қилинган ва бекор қилувчи оятлар”), “муҳкам ва муташобиҳ” (“қатъий мазмунга эга ва эҳтимолли оятлар) каби мавзулар тадқиқ қилинади. Қуръонда ишлатилган истилоҳлар ва уларнинг мазмунини очиб берадиган, …

Batafsil

Араб тилидаги мақол ва маталларни таржима қилиш хусусиятлари

Инсон дунёда бўлаётган жараёнларни тўғри тушуниши ва талқин қилиши учун хорижий тилларни эгаллаган бўлиши лозим. Тил орқали умуминсоний, тарихий ва миллий қадриятларни англаш мумкин. Ҳозирда ҳар қандай инсон ўтмишни ўрганиш мақсадида, авваламбор, маданият ва тарих манбаларидан бири ҳисобланган тилга эътибор қаратиши лозим. Ҳеч бир тилни унинг қадимги ўтмишини акс эттирадиган …

Batafsil