Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 32)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Қирғизистонлик ёшлар – Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Жорий йил 24-31 май кунлари Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида мазкур жамғарманинг Қирғизистондаги стипендиат-талаба ёшлари учун мамлакатимизга зиёрат-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида қирғизистонлик меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлди. Марказ директори Ш.Зиёдов меҳмонларга дастлаб юртимизда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот …

Batafsil

Бухорий: Ислом санъати кўргазмаси

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш, ислом динининг ҳақиқий қадриятларини очиб бериш мақсадида Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар халқаро фестивали доирасида ислом оламининг буюк олими Имом Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод аҳлининг ислом санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма Буюк Британиянинг Dacore IT компанияси, Лестер университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси …

Batafsil

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Юртимизда яшаб ижод қилган буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва илмий меросини, жаҳон илм-фан тараққиёти ва ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш илмий-тадқиқот марказлари ва шу йўналишдаги таълим муассасаларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қатор халқаро илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан, Малайзия давлатининг …

Batafsil

ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзия Ислом цивилизацияси институти ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш доирасида 25 май куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан онлайн учрашув ташкил этилди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, “Eurosoft-DecorIT LLC” ахборот технологиялари ташкилоти, Малайзия Ислом цивилизацияси институти вакиллари ва дипломатлар иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси …

Batafsil

Индонезия парламенти вакиллари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Айни кунларда расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб турган Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегация аъзолари 19 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди. Марказ директори Ш.Зиёдов меҳмонларга мазкур илмий муассасанинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро …

Batafsil

Мисрдан нигоҳ: Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги йўли кузатилмоқда

Мисрда чоп этиладиган “Ал-Махруса ал-Ахбария” ва “Ал-Хабар ал-Йаум” нашрлари саҳифаларида журналист Фотима Бадави қаламига мансуб «Ўзбекистонда диний ислоҳотлар – халқаро даражадаги ибрат намунаси» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Унда бугунги кунларда Ўзбекистонда барча диний конфессиялар учун мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида самарали ва эркин иштирок этишига имкон …

Batafsil

Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон диний-маърифий илмлар соҳасида дунёнинг етакчи марказларидан бирига айланмоқда

Афғонистон Уламолар кенгаши раисининг ислом таълимоти бўйича ўринбосари Муҳаммад Ориф Маликёр «Дунё» АА мухбирига Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди. “Жорий йил март ойида Афғонистон Ҳаж ва дин ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий раҳбарлигидаги делегация билан дўст ва биродар Ўзбекистонга сафар қилганимизни …

Batafsil

АЛЕКСАНДР НАЙМАРК – ИСЛОМ ТАРИХИ ҲАҚИДА

Аввал хабар берилганидек, 4 май куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ташкил қилинган онлайн-семинарнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасалар илмий ходимлари ва талабалар, шунингдек, АҚШ, Германия, Туркия …

Batafsil

Индонезиядан муносабат: Ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди барчага намуна бўлиб хизмат қилади

Индонезиянинг «Kompas» ахборот сайтида буюк математик, астроном ва географ Ал-Хоразмий ҳаёти ва ижоди ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Муаллиф Маҳар Прастиви мазкур мақоласида Ўрта аср Шарқи буюк алломасининг аниқ ва табиий фанлар ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритган. «Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий математика тараққиётида …

Batafsil

Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари

28 апрель куни Олий Мажлис Сенати ва Туризм ва спорт вазирлиги томонидан анъанавий ва онлайн тарзда ташкил қилинган “Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”га бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид муаммолар, долзарб вазифалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Дарҳақиқат, кейинги йилларда Ўзбекистонда туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан …

Batafsil