Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМИ МИСРНИНГ ЕТАКЧИ НАШРИГА ИНТЕРВЬЮ БЕРДИ

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМИ МИСРНИНГ ЕТАКЧИ НАШРИГА ИНТЕРВЬЮ БЕРДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов Мисрнинг “Ал-Аҳром” газетасига интервью берди.

“Ал-Азҳар мўътадил исломни тарғиб қилишда биз учун мўътабар маскандир” сарлавҳали материалда Ўзбекистон-Миср муносабатлари, Марказ билан Ал-Азҳар университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига кенг ўрин берилган.

Б.Амонов Марказнинг мақсад ва вазифалари, қўлга киритаётган илмий ютуқлари, бу ерда нашрга тайёрланган адабиётларга ҳам тўхталиб ўтган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 1875 йилда асос солинган “Ал-Аҳром” газетаси бугунги кунда Мисрнинг энг кўп тарқалган кундалик нашри бўлиб, мамлакатда қадимийлиги жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Муассиси Миср ҳукуматидир. Газета адади бўйича мамлакатда етакчи ҳисобланади.

“Ал-Аҳром” таҳририяти Мисрдаги асосий нашрдан ташқари, араб дунёси учун араб ҳамда халқаро аудитория учун инглиз ва француз тилларида ҳам газета чоп этади.

Б.Амоновнинг интервьюси газетанинг интернет тармоғидаги расмий сайтида ҳам эълон қилинган.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …