Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ГЕРМАНИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ

ГЕРМАНИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ

Германиядаги бир неча илмий муассасаларнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди. Уларнинг ташрифи қатор хорижий ташкилотлар томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда йўлга қўйилган амалий лойиҳалар доирасида ташкил этилди.

Меҳмонлар даставвал Марказ музейи билан танишди, Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар, деворий суратларни кўздан кечирди.

Ташриф доирасида хорижлик тадқиқотчилар иштирокида Германия илмий-тадқиқот марказлари ва маданий муассасалари билан Марказ ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид “Йўл харитаси”га асосан “Ислом ва дунёвий давлат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Марказ илмий ходимлари олмон тадқиқотчиларига мавзу юзасидан маълумот бераркан, Ўзбекистонда давлат-дин муносабатларининг қонуний асослари, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига тўхталди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда дин давлатдан ажратилгани, ҳеч бир дин ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланди.

Қизғин савол-жавоблар давомида иштирокчиларга диний ташкилот ва диний ўқув юртлари, диний урф-одат ва маросимларга оид тушунчалар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …