Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 14)

ЯНГИЛИКЛАР

ЮРТИМИЗНИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИ МИСРДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Мисрнинг Daralmaref.com (“Дорул маориф”) ахборот сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев интервьюси асосида тайёрланган “Ўзбекистон 2025 йилда Самарқандда муҳташам Имом Бухорий мажмуаси очилишига ҳозирлик кўрмоқда” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Марказ ахборот хизматининг маълум қилишича, мақолада Хўжа Исмоил шаҳарчасида олиб борилаётган …

Batafsil

ОГОҲЛИК — БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Қашқадарё вилоятидаги тарғибот миссияси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг нефть ва газ факультетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир билан давом этди. Унда илмий ходимлар Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов талаба-ёшларни бугунги глобаллашув шароитида учраётган турли кўринишдаги ахборот хуружларидан огоҳ этиб, улардан сақланиш чоралари ҳақида …

Batafsil

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ – ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги Gaye Vaкfi жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида II Халқаро Сарахсий конференцияси ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан Отабек Муҳаммадиев “Имом Сарахсий бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган тадқиқотлар” ва Меҳрожиддин Амонов “Ўзбекистонда сақланаётган Имом Сарахсийнинг “Мабсут” асарига …

Batafsil

ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус ислом билим юртларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини бошлади. 30 октябрь куни тарғиботчилар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талаба-ёшлари билан учрашувда йиғилганларни юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириб, буюк аждодларимизнинг бой …

Batafsil

ҲАР БИР ТАЛҚИН ИЛМИЙ АСОСГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мисрдаги Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида “Ҳадислар нотўғри талқин қилинишининг олдини олишда Ал-Азҳар уламолари ёндашуви” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, икки мамлакат олий таълим ва илмий муассасалари тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда Ал-Азҳар университети профессори др. Ҳасан Ал-Қасабий маъруза қилди. Олим “Набавий …

Batafsil

ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

 Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги “GAYE VAКFI” жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида “II Халқаро Сарахсий конференцияси” бошланди. Унинг очилиш маросимида университет ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон, Туркия диёнат ишлари вазири, муфтий Али Эрбош, маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой сўзга чиқди. Конференцияда 15 …

Batafsil

ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАСИ – КУН ТАРТИБИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бўлим бошлиғи Мехрожиддин Амонов Туркия Республикаси Денизли шаҳрида бўлиб, Памуккале университети ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон бошчилигидаги таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашди. Марказ билан университет ўртасида 2022 йил 29 августда ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган меморандум асосида қатор қўшма тадбирлар амалга …

Batafsil

ИСЛОМ ҲАМЖИҲАТЛИК ВА АҲИЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Мусулмон жамиятларида тинчликни қўллаб-қувватлаш форуми билан ҳамкорликда “Ислом динида тинчлик” номли рисолани нашрга тайёрлашди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига биноан, Бирлашган Араб Амирликларидаги Тинчлик форуми раиси, етук уламо Абдуллоҳ бин Байя таҳрири остида чоп этилган “Тинчлик” …

Batafsil

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Анжуманда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьютор ва талабалар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлатнинг дин …

Batafsil

МУЛОҚОТЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ВА ЯНГИ САМАРАЛИ ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ ЗАРУР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва АҚШ Тинчлик институти ҳамкорлигида “Марказий Осиёда миллатлараро диний бағрикенглик тамойилларини ёйишда АҚШ Тинчлик институтининг тажрибаси” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, АҚШ ва юртимиздаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШ Тинчлик институтининг Афғонистон ва Марказий Осиё …

Batafsil