Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Замон таҳдидларига қарши маънавий ечим

Замон таҳдидларига қарши маънавий ечим

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази ходимлари иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр: Маданий мерос ва динлараро мулоқот” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий мақсадларига, яъни фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини таъминлашга оид муҳим тушунчалар бериб, юртимизда шаклланган кўп асрлик бағрикенглик анъаналари, турли дин вакилларининг тинч-тотув яшаши учун яратилган шарт-шароит ҳақида сўз юритди.

Анжуманда жамиятда диний экстремизм ва радикализмнинг олдини олишда маърифатнинг, илм ва зиёнинг нақадар муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд этилди. Диний саводхонликни ошириш, ёшларни тўғри йўлга йўналтириш, улар онгида соғлом тушунчаларни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканига урғу берилди.

Тадбир иштирокчилари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ушбу маърифий мулоқотдан олган билимларини ўз хизмат фаолияти давомида ҳам қўллаши, аҳоли билан ишлашда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, тинчликпарварлик тамойилларини тарғиб этиши муҳимлигини, бу каби тадбирлар жамиятда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Чинакам билим ва ижтимоий фаоллик – асл қадрият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Жомбой тумани бўлими ва …