Жиззах давлат политехника институтида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги мутасаддилари, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда Концепциянинг асосий мақсад ва вазифалари, хусусан, жамиятда тотувликни таъминлаш, давлат ва дин муносабатларини ҳуқуқий асосда тартибга солиш, фуқароларнинг виждон ва диний эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишдаги ўрни атрофлича муҳокама қилинди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Маҳмудов йиғилганларга мазкур Қонун меъёрлари ҳамда Концепциянинг амалиётга татбиқи, ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, шунингдек, турли хуружлар ва хатарларга қарши курашдаги ўрни ҳақида тушунчалар берди.
Шу билан бирга, диний экстремизм, миссионерлик, ёшларни диний ниқобдаги бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари, ўсиб келаётган авлод онгида исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини тўғри шакллантириш зарурлиги таъкидланди.