Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маънавият ва бағрикенглик – ёт ғояларга қарши пишиқ қалқон

Маънавият ва бағрикенглик – ёт ғояларга қарши пишиқ қалқон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси Тойлоқ тумани бўлими ва туман ИИБ ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди.

Унда Марказ илмий ходимлари, бирлашма аъзолари, ИИБ ходимлари иштирок этди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, одамларнинг маънавий-маърифий онгини янада юксалтириш, диний бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни турли ирқий ва мазҳабий низолардан асраш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берди.

Жамиятда радикализм ва экстремизм хавфини бартараф этиш, уларнинг илдизига зарба беришда аҳолининг ҳуқуқий ва диний саводхонлигини ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳада давлат ва жамиятнинг биргаликдаги ҳаракати, айниқса, ёшлар орасида соғлом дунёқарашни шакллантиришда маърифатнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Таъкидланганидек, Концепция фуқароларнинг эътиқод эркинлигини кафолатлаш, турли дин ва эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилгандир.

Маърифий суҳбат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва уларнинг диний-маърифий билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Туркий дунё ва Яссавий мероси адабиёт ва тасаввуф чорраҳасида

Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Туркология илмий-тадқиқот институтида Анқара Ҳожи Байрам Вали …