Айни пайтда Самарқанд шаҳри яқинидаги Махдуми Аъзам Даҳбедий мажмуаси ҳудудида кенг қамровли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур изланишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси асосида буюк алломанинг бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш ва унинг замонавий маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрнини аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Тадқиқот жараёнларини мувофиқлаштириш …
БатафсилҒаразли талқинларга қарши маърифий ёндашув
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Чет эллик миссионерлар ва волонтёрларнинг диний тушунчаларни ғаразли мақсадда талқин этиш фаолияти” мавзусида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари мавзу юзасидан илмий асосланган маълумотлар тақдим этиб, хорижий миссионерлар ва айрим волонтёрларнинг диний қадриятларни нотўғри ва ғаразли талқин этиш …
БатафсилИлмий изланишлар йўлида
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган илмий изланишларда фаол қатнашмоқда. Чокардиза қабристони ҳудудида ўтказилаётган тадқиқотлар давомида кўплаб қабрлар аниқланиб, янги топилмалар турли даврлардаги урф-одатлар, меъморлик анъаналари ва маънавий муҳитга оид янги маълумотларни бермоқда. Замонавий илмий усуллар орқали қабрларнинг кўҳналиги аниқланмоқда, …
БатафсилОнгли жамиятда ёт ғояларга ўрин йўқ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда Марказ илмий ходимлари томонидан бугунги глобаллашув жараёнида инсоният тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган терроризм ва …
БатафсилИслом цивилизациясини янгидан кашф этиш сари: Марказий Осиё илмий мероси ҳақида замонавий мулоҳазалар
16 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусида VI халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда исломшунос ва тарихчи олимлар, …
БатафсилМеросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги …
БатафсилЯссавия тариқати – ўтмиш ва келажакни боғловчи нур
11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Самарқандда Яссавия тариқати намояндалари” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов маъруза билан иштирок этди. Олим тадбир мазмунини қуйидаги сўзлар …
БатафсилТатар ислом анъанасида мотуридия мактаби: Мерос ва замонавий аҳамият
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида теология магистри, Россия ислом университети тадқиқотчиси, шариатшунос эксперт ва имом сифатида фаолият юритаётган Айназ Зариповнинг татар уламолари орасида мотуридия ақидасининг тарқалиши мавзусидаги маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, татар исломий анъаналари асрлар давомида ҳанафий фиқҳи, мотуридия ақидаси ва шаръий тасаввуф асосига қурилган бўлиб, ўзига хос бу моделни уламолар …
БатафсилКУЧ-ҒАЙРАТИМИЗНИ ЁШЛАР КАМОЛОТИ, ИЛМ-МАъРИФАТИГА САФАРБАР ЭТАМИЗ
Ёш улғайган сари кишининг тафаккур тарзи ҳам, дунёқараши ҳам кенгайиб бораверар экан. Анча йиллар олдин бирор хушхабарни эшитсам, уни шундайлигича қабул қилардим. Энди эса ҳеч бир янгилик, воқеа-ҳодиса оддий эмас, балки улар замирида ҳикматлар борлигини, Аллоҳ таолонинг инояти, азиз инсонларнинг шарофати эканини англаб етяпман. Матбуотда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил …
БатафсилИмом Бухорий сийратига глобал нигоҳ
“Human Assistance & Development International (HADI)” хайрия ташкилотининг Islamicity.org сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов ва Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукрон ибн Абдураҳмоннинг “Имом Бухорий ва ҳадис илмининг авлодларга узатилиши: Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг аҳамияти” номли мақоласи эълон қилинди. Унда буюк …
Батафсил