Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм ва маърифат – маънавий иммунитет асоси

Илм ва маърифат – маънавий иммунитет асоси

Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш – давр талаби” мавзусида маърифий йиғилиш ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизда диний-маънавий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жаҳолатга қарши маърифат воситасида курашиш ғоясининг ҳаётий аҳамияти ҳамда юртимизда фаолият юритаётган халқаро илмий-тадқиқот марказларининг ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази каби йирик академик муассасалар фаолият бошлагани илм-маърифатнинг асл инсонпарвар моҳиятини ёритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом дунёқарашни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда диний соҳадаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, жамиятда эътиқод эркинлигини таъминлаш ва ёшларни маърифатпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Бундай маърифий учрашувлар иштирокчиларнинг диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, соф эътиқод ва ватанпарварлик ҳиссини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказий Осиё – умумий келажак учун умумий маънавий-илмий асос

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – янги давр остонасида” номли таҳлилий мақоласи минтақада кечаётган сиёсий, …