Home / 2025 / Iyul (page 8)

Monthly Archives: Iyul 2025

ИНДОНЕЗИЯДА ҚАДИМ МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИ КАТТА ЭҲТИРОМ БИЛАН ТИЛГА ОЛИНАДИ. УЛАР ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИ РИВОЖИГА БЕҚИЁС ҲИССА ҚЎШГАН.

Арскал Салим, Индонезия Дин ишлари вазирлиги бош директори, Олий таълим ва тадқиқотлар маркази раҳбари, профессор  Ўзбекистон деганда кўз олдимизга Ғарбда Авиценна номи билан шуҳрат қозонган, “Тиб қонунлари” асарининг муаллифи Ибн Сино, алгебра фанининг асосчиси Ал Хоразмий, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ва бошқа кўплаб буюк олимлар, уламо ва файласуфлар келади. …

Батафсил

ХАЛҚЛАРИМИЗНИ ЯГОНА ДИН, ЎХШАШ ҚАДРИЯТЛАР, ТАРИХИЙ ВА МАДАНИЙ МУШТАРАКЛИК БИРЛАШТИРИБ ТУРАДИ

Асеп Сайфуддин Жоҳар, Шариф Ҳидоятулло номидаги Жакарта давлат ислом университети ректори: Ўзбекистон ҳудуди қадимдан дунёнинг илм-фан, маърифат ва маданият марказларидан бири ҳисобланади. Азалдан ислом оламида юксак нуфузга эга бўлган. Бу заминда Имом Бухорий, Ибн Сино, ал-Хоразмий, Имом Мотурудий каби буюк олим ва донишмандлар дунёга келган. Индонезияга ислом дини кириб келиб, …

Батафсил

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ДИНИ БЎЛМАЙДИ

Бугун инсониятни хавотирга солаётган ва ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга уринаётган энг катта хатарлардан бири – бу экстремизм ва терроризмдир. Ғараз ниятли кучлар ўз мақсади йўлида эзгулик ва тинчлик дини бўлмиш исломдан фойдаланаётгани эса, ўта аянчлидир. Уламолар ислом бузғунчилик, қотиллик, зўравонлик, мутаассиблик каби қабиҳ жиноятлардан пок ва йироқ эканини англатишга ҳар …

Батафсил

Сафар янгича ҳамкорликка йўл очди

Аввал хабар берилганидек, ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Индонезия Республикасида бўлди. Сафар доирасида икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга …

Батафсил

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 390 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъани Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Фотҳа, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам …

Батафсил

БИЛИШ МАНБАЛАРИ

Инсон табиатан билишга иштиёқманд мавжудотдир. Ҳамиша тўғри нима-ю ҳақиқат нелигини англашга интилади. Шундай экан, инсон билимни қандай қилиб қўлга киритади, нималар орқали билиш имконига эга бўлади? Бу борада турфа замон одамлари турли қарашларда бўлиб келган. Кўпчилик фақат ақлий тафаккурга таянган. Дин, мулоҳаза, тажриба ва илмий кашфиётларни инкор қилганлар ҳам бўлган. …

Батафсил

Халқаро анжуманда юртимиз нашрлари намойиши

3 июль куни Жакартада “Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: Ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар” мавзусида бошланган халқаро илмий-амалий конференциянинг биринчи иш кунида юртимизда босмадан чиққан диний-маърифий соҳага оид адабиётлар тақдимоти ўтказилди. Аллома аждодларимиз илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, ўзбек тилига ўгириш ва нашр қилиш Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бош вазифаларидан саналади. …

Батафсил

Жакартада Мовароуннаҳр мероси эътироф этилди

Хабар берилганидек, шу кунларда Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Индонезияда хизмат сафарида бўлиб турибди. 3 июль куни делегация иштирокида Жакартада “Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар” мавзусида халқаро илмий-амалий …

Батафсил