Асеп Сайфуддин Жоҳар, Шариф Ҳидоятулло номидаги Жакарта давлат ислом университети ректори:
Ўзбекистон ҳудуди қадимдан дунёнинг илм-фан, маърифат ва маданият марказларидан бири ҳисобланади. Азалдан ислом оламида юксак нуфузга эга бўлган. Бу заминда Имом Бухорий, Ибн Сино, ал-Хоразмий, Имом Мотурудий каби буюк олим ва донишмандлар дунёга келган.
Индонезияга ислом дини кириб келиб, мустаҳкам илдиз отишида Самарқанд диёридан етишиб чиққан алломаларнинг ўрни беқиёс. Хусусан Малик Иброҳим Самарқандий шахсияти алоҳида эътиборга молик. Бугунги кунда унинг қабри мўътабар зиёратгоҳга айланган бўлиб, Индонезиядаги «Wali Songo» авлиёлар силсиласининг асосчиси сифатида қабул қилинади. Унинг номини янада абадийлаштириш мақсадида Индонезиянинг Маланг вилоятида Малик Иброҳим Самарқандий номидаги университет очилган.
Университетимизда ташкил этилган илмий-амалий конференция мамлакатларимиз ўртасида таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга, Имом Бухорий меросини тадқиқ этиш ва оммалаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга ҳамда университетлараро мулоқот платформасини яратишга қаратилган.