Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 390

Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъани Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Фотҳа, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам ва Ҳоққа сураларини ўз ичига олган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1б) :

… الْحَمْدُ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ…

Асар сўнги (в. 64б) :

… وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَاحِدَةً فَيَوْمَئِذٍ وقَعَتِ الواقِعَةُ…

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 64 варақ. (в. 1б-64б) ; 1а варақ бўш ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, суралар номи қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 210´125mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : Муқоваси малла рангли чаримдан, турундж.

Қўлёзманинг ҳолати : Муқоваси жойидан ажраган, орқа муқовасини қурт еган, нусханинг охирги варақлари йўқ, баъзи варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مسائل دينارى (Масоил Динорий)

№ inv. MR 383/II Муаллифи. Хожа Шоҳ ибн Хожа Муҳаммад Обид ибн Хожа Муҳаммад Тоҳир Ҳусайний. …