Home / 2025 / Iyul (page 2)

Monthly Archives: Iyul 2025

مختصر جامع لمعرفة علم الحدیث (Мухтасару жомиъ ли маърифати илмил ҳадис)

№ inv. MR 428/VII Муаллифи. Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Олим ибн Абу Ҳасан Ҳусайний. Ҳадис. Асар ҳадис илмини билиш (мусталаҳул илми)га бағишланган бўлиб, унда матн, санад, хабар каби сўзларнинг маънолари, ҳадиснинг саҳиҳ, ҳасан, заиф навлари ва уларнинг қисимлари баён қилинган. Бу илмдан ҳадисларни ривоят қилгувчи кишилар албатта хабардор бўлиши лозим. …

Батафсил

Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат ташкилотлари ва корхона раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси вакиллари иштирокида қатор семинарлар ташкил этилди. Тадбирлар “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мавзусига бағишланди. Дастлабки учрашув Ғаллаорол туманидаги Маданият марказида туман …

Батафсил

Онг қудрати ва маърифат масъулияти

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, тумандаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Марказ илмий ходими Б.Маҳмудов йиғилганларга радикал ғояларнинг ижтимоий оқибатлари, жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашда …

Батафсил

Оила — маънавият қасри, оқила аёл – унинг устуни

Самарқанд шаҳрида “Оқила аёллар — маҳалла таянчи” шиори остида хотин-қизлар масалаларига бағишланган форум бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари, маҳалла фаоллари, зиёлилар ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар қатнашди. Форумда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар …

Батафсил

Маънавий яқинлик – илмий ҳамкорлик пойдевори

19 июль куни Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, “Фалсафий ва социал фанлар” электрон журнали ва Тошкент иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ҳамкорлигида ўтказилган СКОПУС-семинарнинг халқаро иштирокчилари Марказда меҳмон бўлди. Асосан Индонезия ва Озарбайжондан келган СКОПУС факторли журнал муҳаррирларидан иборат меҳмонлар Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр …

Батафсил

Илму урфонни туташтирган маънавий ришталар

Хабар берганимиздек, Туркиядаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” изчил давом этмоқда. Дастур доирасида унинг иштирокчилари учун қадимий Бурса шаҳрига сафар ташкил этилди. Профессор доктор Бунямин Эрўл ва доцент Ферҳат Гўкче раҳбарлигида уюштирилган ушбу илмий-маънавий сафар давомида тингловчилар шаҳарнинг диний ва тарихий масканларини зиёрат қилиб, уларнинг тарихи ва аҳамияти …

Батафсил

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 434 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Фотҳа, Ёсин, Фатҳ, Мулк, Муззамил, Набаъ, Назиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифин, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, … Нас сураларини ўз …

Батафсил

Илм бўлган жойда жаҳолатга ўрин йўқ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Бахмал туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари, таълим ва маънавият соҳаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Марказ илмий ходими У.Муҳаммадиев соғлом …

Батафсил